Alijon Erkayev
Алижон Эркаев (1933-йил, 10-октябр, Олтиариқ тумани) – Ўзбекистон халқ ҳофизи (2003). Тошкент чет тиллар интини тугатган (1956). Фалсафа фанлари номзоди (1969). Фарғона педогогика институти (1957–60), Тошкент педагогика институти (1969–72)да ўқитувчи, Тошкент маданият институти доценти (1974-йилдан), профессор (2004). Хонандалик санъати сирларини Ж.Султоновсан ўзлаштирган. Ёшлигидан ҳаваскор мусиқа тўгараклари қатнашчиси бўлиб, 1961-йилдан радио ва телевидениеда хонанда сифатида фаолият кўрсатади. Ширали овоз соҳиби. Э. Фарғона–Тошкент мусиқа анъаналарига таяниб, халқчил ижро йўлларини қўллайди. Репертуаридан Фарғона– Тошкент мақом йўллари ("Ушшоқ", "Дугоҳ", "Чапандози Гулёр", "Баёт" ва бошқалар), мумтоз ашулалар ("Гиря", "Фарғона тонг отгунча", "Айлансин" ва бошқалар), замонавий бастакорлар асарлари ("Ғазалим", Н.Ҳасанов; "Дилбарим", Т.Ҳасанов; "Мубтало қилиб", Р.Турсунов ва бошқалар) ўрин олган. Ижролари Ўзбекистон радиоси фонотекаси, 2 грампластинка ("Алижон Эркаев куйлайди", 1969, 1976)га ёзилган. Э. Огаҳий, Атоий, Ҳабибий, Ж.Жаббор шеърларига ашулалар басталаган ("Фарғона", "Менинг тилагим", "Булбул" ва бошқалар).
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |