Алико Данготе (1957-йил 10-апрелда туғилган) – нигериялик тадбиркор ва саноатчи. У Ғарбий Африкадаги энг йирик саноат конгломерати Данготе Гроуп асосчиси, раиси ва бош директори сифатида танилган. Блоомберг нашрининг маълум қилишича 2024-йил май ойида унинг бойлиги 15,3 миллиард долларга баҳоланган ва бу эса уни Африкадаги энг бой одам, дунёдаги энг бой қора танли ва дунёдаги миллиардерлар бўйича 132-ўринни эгаллаган[1][2].

Алико Данготе

Данготе (2014-йил)
Таваллуди 1957-йил 10-апрел (1957-04-10) (69 ёш)
Кано, Бритиш Нигериа
Таълими Говернмент Cоллеге, Бирнин Куду
Касби бизнесмен, саноатчи
Фаолият йиллари 1977–йилдан ҳозиргача
Турмуш ўртоғи
  • Заинаб Данготе
    (турм. 1977, ажрашган)
  • Мария Муҳаммад Руфаи (Сана мавжуд эмас)
Болалари Ҳалима Данготе

Ҳаёти

Данготе 1957-йил 10-апрелда Британияга қарашли Нигериянинг Кано шаҳрида бадавлат ауса мусулмон оиласида туғилган[3][4]. Унинг онаси Мария Сануси Дантата тадбиркор Сануси Дантатанинг қизи эди[5]. Унинг отаси Муҳаммад Данготе Дантатанинг бизнес ҳамкори эди[6]. Данготе Шайх Али Кумаси мадрасасида, кейин эса Канодаги пойтахт ўрта мактабида таҳсил олган[7]. 1978-йилда Бирнин Куду давлат коллежини тамомлаган[8]. У Қоҳирадаги Ал-Азҳар университетида бизнес фанлари ва бошқаруви бўйича бакалавр дипломини олган[9][7].

Фаолияти

Данготе (2011-йил)

Данготе Гроуп 1977-йилда кичик савдо фирмаси сифатида ташкил этилган, ўша йили Данготе компанияни кенгайтириш учун Лагосга кўчиб ўтган. Данготе фирмасини кенгайтириш учун тоғасидан 500 000 ₦ (найра) қарз олган, ва бу пуллар эвазига фирма семент, шунингдек, гуруч ва шакар каби қишлоқ хўжалиги товарлари билан савдо қилишни бошлаган[10].

Бугунги кунда Данготе Гроуп фирмаси Африкадаги энг йирик конгломератлардан бири бўлиб, Бенин, Гана, Замбия ва Тогода халқаро савдоларни амалга оширади. Данготе Гроуп кичик фирмадан Нигериядаги энг йирик саноат конгломератига айланди, унинг фирмаси шакарни қайта ишлаш заводи, семент ва ун ишлаб чиқариш каби бўлинмаларни ўз ичига олади[11]. Данготе Гроуп Нигерия шакар бозорида ҳукмронлик қилади ва унинг нефтни қайта ишлаш бизнеси мамлакатдаги алкоголсиз ичимликлар компаниялари, пиво заводлари ва қандолатчиларнинг асосий ҳомийси ҳисобланади (бозорнинг 70 фоизи). Компания Ғарбий Африкада 11 000 дан ортиқ кишини иш билан таъминлайди.

Бойлиги

Данготе 2007-йилда Нигериянинг биринчи миллиардерига айланган[12]. Хабар қилинишича, Данготе 2013-йилда ўзининг шахсий бойлигига 9,2 миллиард доллар қўшган, Блоомберг нашрининг маълумотларига кўра, у ўша пайтдаги дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида 30-ўринни эгаллаган ва Африканинг энг бой одамига айланган[13].

2022-йил июн ҳолатига кўра, Данготе Африкадаги энг бадавлат одам бўлиб, унинг бойлиги 20 миллиард АҚШ долларини ташкил этган[14][15].

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ Блоомберг. „# 132, Алико Данготе, 35.3Б“. www.блоомберг.cом (2024-йил 31-май). Қаралди: 2024-йил 31-май.
  2. ↑ „Блоомберг Биллионаирес Индех“. Блоомберг.cом. Қаралди: 2022-йил 10-июн.
  3. ↑ Илан Бижаоуи. Мултинатионал Интерест & Девелопмент ин Африcа: Эстаблишинг а Пеопле'с Эcономй. Спрингер, 2017 — 55-бет. ИСБН 978-3-319-48914-8. 
  4. ↑ Нwеке. „Wҳат ёу шоулд кноw абоут Данготе“. Қаралди: 2015-йил 14-июл.
  5. ↑ админ. „Алико Данготе: Тҳе Африcан Иcон ат 60!“ (эн-УС). Тҳис Дай Ливе (2017-йил 10-апрел). Қаралди: 2022-йил 6-март.
  6. ↑ „Wҳат ёу шоулд кноw абоут Данготе - Тҳе Натион Неwспапер“ (эн-УС) (2012-йил 23-ноябр). Қаралди: 2022-йил 12-май.
  7. ↑ 7,0 7,1 „Алико Данготе: Тҳингс Ёу Невер Кнеw Абоут Ҳим, Ҳис Wивес анд Чилдрен – Наижа Неwс“. наижанеwс.cом (2017-йил 17-март). 2017-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 8-октябр.
  8. ↑ ИВ. „Бирнин Куду Cоллеге ҳаилс Данготе он прожеcц“ (эн-УС). Блуэпринт (2018-йил 4-январ). Қаралди: 2020-йил 15-март.
  9. ↑ „Тҳе Wорлд'с Биллионаирес: Алико Данготе“. Форбес.cом. Қаралди: 2018-йил 9-март.
  10. ↑ Умоҳ. „Биллионаире Алико Данготе ис тҳе wорлд'с ричест блаcк персон—ҳере'с ҳоw ҳе маде ҳис wеалтҳ“ (эн). CНБC (2018-йил 5-декабр). Қаралди: 2022-йил 12-май.
  11. ↑ „Сомалиа ордерс топ У.Н. оффиcиал то леаве“ (эн). Реутерс (2019-йил 2-январ). 2019-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 2-январ.
  12. ↑ „Алико Данготе, Нигериа'с фирст биллионаире cеменц ҳис фортуне - CНН.cом“ (эн). эдитион.cнн.cом. 2021-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-май.
  13. ↑ „Алико Данготе Раcкс ин $9.2 бн ин 2013“. БеллаНаижа (2014-йил 3-январ).
  14. ↑ „Алико Данготе“. Форбес.
  15. ↑ „Данготе висиц ревампед Мошоод Абиола Стадиум -“. тҳенатиононлиненг.нет. Қаралди: 2022-йил 26-феврал.