Alim Keshokov
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Алим Пшемахович Кешоков [1914.9(22).7, Шалушка қишлоғи (ҳоз. Кабарда-Балкария, Чегем тумани) — 2001.29.1, Москва] — кабардин шоири ва ёзувчиси. Кабарда-Балкария халқ шоири (1964). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Илк шеърлар тўплами — "Тоғ этакларида" (1941). "Чавандознинг йўли" (1946) достони, "Ёшлик замини" (1948), "Шеърлар" (1951) тўпламларида Иккинчи жаҳон уруши воқеалари акс этган. "Чўққилар уйғоқ" (1—2-китоб, 1960, 1966); "Синган тақа" (1973), "Ой чиқиши" (1977) романларида кабардин халқининг ҳаёти тасвирланган. "Қорли тоғдан қараб" автобиографик қиссаси (1974), "Алхо" песаси (1950), "Кўчки" киноссенарийси (1951) муаллифи. К. ўзбек шоирлари (А. Орипов, О. Матжон ва бошқалар) шеърларини кабардин тилига таржима қилган. "Чўққилар уйғоқ" романи ўзбек тилида нашр этилган (1970)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |