Alim Safarov
Алим Эмирович Сафаров (1961-йил 14-июн, Фарғона, СССР) — совет ва ўзбек енгил атлетикачиси, спринт (200 м, 400 м) йўналиши бўйича мусобақаларда иштирок этган. 1982-йилги ёпиқ иншоотларда ўтказилган енгил атлетика бўйича СССР чемпиони[1]. СССР халқаро тоифадаги спорт устаси.
| Алим Эмирович Сафаров | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Фуқаролиги | СССР, Ўзбекистон |
| Таваллуд санаси |
1961-йил 14-июн Фарғона, Ўзбекистон ССР, СССР |
| Спорт | |
| Қайси спорт | енгил атлетика |
| Клуби | (қайси клуб) |
| Мураббий(лар)и |
Виктор Павлович Толкунов Виктор Иннокентевич Седих |
Стадионда 4×400 метрга эстафета югуриш баҳсларида 3:05.20 (1983-йил 22-июн, Москва) дақиқалик натижаси билан Ўзбекистон рекордини ўрнатган. Сочи шаҳрида ўтказилган Бутуниттифоқ ўсмирлар мусобақаларида 200 метрга — 21,55 сонияда, 400 метрга — 47,16 сонияда югуриб, ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон рекордини янгилаган[2]. Тбилиси шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги СССР чемпионатининг 400 метрга югуриш баҳсларида 48,6 сониялик натижани қайд этган.
Биографияси
Алим Сафаров 1961-йил 14-июнда Фарғона шаҳрида таваллуд топган. Фарғона давлат педагогика институтини тамомлаган.
Спорт фаолияти
Сафаров 1975-йилда мураббий Виктор Павлович Толкунов раҳбарлиги остида енгил атлетика спорт тури билан шуғуллана бошлаган. Спортчи, асосан, 400 метрга югуриш бўйича мусобақаларда иштирок этган. 1978-йилда Тошкент шаҳрида ўтказилган Бутуниттифоқ мактаб ўқувчилари Спартакиадасининг 400 метрга югуриш баҳсларида 50,18 сония натижа кўрсатиб, 5-ўринни эгаллайди ва ўша мусобақанинг 4×400 метрга эстафета югуриш баҳсларида 3.19,6 дақиқалик натижа билан кумуш медални қўлга киритади. Ленинградда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги қишки мамлакат чемпионатида 50,7 сония натижа қайд этган ҳолда 1-ўрин, Ригада ўтказилган СССР ёзги чемпионатида 49,72 сония билан 3-ўрин, 1979-йилда Сочида бўлиб ўтган Бутуниттифоқ ўсмирлар мусобақасида 49.15 сониялик натижа кўрсатиб, 7-ўрин, Москвада бўлиб ўтган СССР халқларининг ВИИ ёзги Спартакиадасида Ўзбекистон эстафета жамоаси таркибида 400 метрга эстафета баҳсларида 3.11.1 дақиқада югуриб, 8-ўринни эгаллайди.
1980-йилда Тбилисида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги қишки мамлакат чемпионатида 200 метр масофага 22,7 сония ва 400 метрга 48,8 сонияда югуриб, кумуш медални қўлга киритади.
Сочида бўлиб ўтган Бутуниттифоқ ўсмирлар чемпионатининг 200 метрга югуриш баҳсларида 21,55 сониялик натижа билан 2 ва 400 метрга 47,16 сонияда югуриб 1-ўринларни эгаллайди ва спорт фаолияти давомида биринчи марта СССР спорт устаси стандартларини бажаришга эришади[3]. Ўша йили Тбилисида ўтказилган Сафаров СССР — ГДР қишки ўйинларида СССР ўсмирлар жамоасида ўзининг дебют ўйинларини ўтказади ва 48,6 сония натижа кўрсатиб, мусобақада ғалаба қозонади. Кейинчалик, Ленинградда ташкил этилган Спринтерлар куни мусобақасида 47,51 сонияни қайд этган ҳолда 5-ўринни, Софияда (Болгария) „Народна младеж“ газетаси совринлари учун ўтказилган халқаро турнирда 47,37 сония билан 3-ўринни эгаллайди. Каунасда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги мамлакат чемпионатида — 46,9 сония натижа кўрсатади ва мусобақанинг олтин медалини қўлга киритади. Айнан шу йилдан бошлаб РСФСР да хизмат кўрсатган мураббий Виктор Иннокентевич Седихдан спорт сабоқларини ола бошлайди.
Манбалар
- ↑ Орлов Р. В. Лёгкая атлетика. — М.: Олимпия Пресс, 2006. — 527 с. — С. 376. — ИСБН 5-94299-063-8.
- ↑ „Знаменитые легкоатлеты Узбекистана“.
- ↑ „РЕКОРДЫ УЗБЕКИСТАНА ПО ЛЕГКОЙ АТЛЕТИКЕ СРЕДИ ЮНИОРОВ“.
Яна қаранг
Ҳаволалар
- ИААФ веб-сайтидаги профил
- „Алим Сафаров“. Федерация лёгкой атлетики Узбекистана. Қаралди: 2023-йил 25-апрел.