Алимардон Махмур ўғли Достанов (1994-йил 18-август, Зафаробод тумани, Жиззах вилояти) — ўзбекистонлик бокс мураббийи, собиқ ҳаваскор боксчи. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози (2025).[1] Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг бокс мураббийи. Ўзбекистон бокс терма жамоаси билан халқаро мусобақаларда ҳам ишлаган.[2]

Алимардон Достанов
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Таваллуд пайтидаги исми Алимардон Махмур ўғли Достанов
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1994-йил 18-август (1994-08-18) (32 ёш)
Зафаробод тумани, Жиззах вилояти, Ўзбекистон
Фаолият йиллари 2012–2017 (боксчи), 2018-йилдан (мураббий)
Вазни 64 кг, 69 кг
Спорт
Қайси спорт бокс
Медаллар

Таржимайи ҳоли

Алимардон Достанов 1994-йил 18-августда Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида туғилган.

2016-йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини бакалавр даражаси билан тамомлаган. 2022-йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида магистратура босқичини тугатган. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида педагогика ҳамда ташкилий-бошқарув йўналишлари бўйича таҳсил олган.

Спорт фаолияти

Достанов ҳаваскор бокс билан шуғулланган. 2012–2017-йилларда Ўзбекистон чемпионатлари ва халқаро хотира турнирларида 64 ва 69 килограмм вазн тоифаларида қатнашган.[3][4]

2012–2013-йиллар

2012-йил май ойида Тошкентда ўтказилган Сидней Жексон хотирасига бағишланган халқаро бокс турнирида 64 килограмм вазн тоифасида иштирок этган.[3]

2013-йил апрел ойида Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида ўтказилган Таиманов ва Утемиссов хотира турнирида қатнашган. 64 килограмм вазн тоифасидаги беллашувда қозоғистонлик Маулен Оскенбек устидан 17:9 ҳисобида ғалаба қозонган.[5]

2013-йил сентабр ойида Тошкентда ўтказилган Сидней Жексон мемориалида ҳам иштирок этган. Ушбу турнирда 64 килограмм вазн тоифасида Шаҳрам Ғиёсовга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган.[6]

Шу йил декабр ойида Ўзбекистоннинг 22-бокс чемпионатида қатнашган.[7]

2014-йил

2014-йил октабр ойида Андижонда ўтказилган 9-Валентин Золотарёв хотира турнирида 69 килограмм вазн тоифасида қатнашган. Мусобақада Азамат Исраиловни 3:0 ҳисобида мағлуб этган.[8] Шу йил ноябр ойида Ўзбекистоннинг 23-бокс чемпионатида 64 килограмм вазн тоифасида иштирок этган.[9]

2017-йил

2017-йил 1–6-октабр кунлари Андижонда ўтказилган 10-Валентин Золотарёв хотира турнирида 69 килограмм вазн тоифасида ярим финалга қадар етиб борган.[4]

Дастлабки босқичда Анвар Тураповни 3:0 ҳисобида, кейинги беллашувда Ҳасанбой Қирғизбоевни 2:1 ҳисобида мағлуб этган. Чорак финалда Музаффар Рашидовга қарши беллашувда ғолиб деб топилган. Ярим финалда Фурқат Шомуротов жангда ғолиб деб э’лон қилинган ва Достанов мусобақадаги иштирокини якунлаган.[4]

Мураббийлик фаолияти

Алимардон Достанов 2018-йилдан Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг бокс бўлимида тренер-ўқитувчи сифатида фаолият бошлаган. 2024-йилдан мазкур бўлимнинг катта тренер-ўқитувчиси лавозимида ишлаган.

Достанов Ўзбекистон бокс терма жамоалари билан ҳам ишлаган. Жумладан, 2022-йилда Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати, 2025-йилда Болгарияда ташкил этилган Странджа халқаро турнири, Буюк Британиянинг Ливерпул шаҳрида бўлиб ўтган Wорлд Бохинг жаҳон чемпионати, Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳридаги Wорлд Бохинг кубоги финал босқичи ҳамда Дубайдаги ИБА жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси билан мураббий сифатида фаолият юритган.[10][11][12][2][13]

2025-йилги Ливерпул жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медал билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган.[14] Шу йил Дубайда ўтказилган ИБА жаҳон чемпионатида эса Ўзбекистон 2 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медал билан учинчи ўринни эгаллаган.[15]

2026-йилда Достанов Софияда ўтказилган 77-Странджа халқаро бокс турнирида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси билан ишлаган. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган.[16][17]

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, та’лим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва сан’ат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ (уз). Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Терма жамоамиз Ҳиндистонга жўнаб кетди“ (уз). Спорц.уз (2025-йил 14-ноябр).
  3. ↑ 3,0 3,1 „Сидней Жаcксон Мемориал — Ташкент, Узбекистан — Май 7–11 2012“ (эн). Аматеур Бохинг Ресулц.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „10тҳ Валентин Золотарев Мемориал — Андизҳан, Узбекистан — Оcтобер 1–6 2017“ (эн). Аматеур Бохинг Ресулц.
  5. ↑ „5тҳ Таиманов & Утемиссов Мемориал — Атйрау, Казакҳстан — Април 26–30 2013“ (эн). Аматеур Бохинг Ресулц.
  6. ↑ „Сидней Жаcксон Мемориал — Ташкент, Узбекистан — 2013“ (эн). Аматеур Бохинг Ресулц.
  7. ↑ „22нд Узбек Натионал Чампионшипс — Деcембер 15–22 2013“ (эн). Аматеур Бохинг Ресулц.
  8. ↑ „9тҳ Валентин Золотарев Мемориал — Андизҳан, Узбекистан — Оcтобер 2014“ (эн). Аматеур Бохинг Ресулц.
  9. ↑ „23рд Узбек Натионал Чампионшипс — Новембер 24–30 2014“ (эн). Аматеур Бохинг Ресулц.
  10. ↑ „Ўзбек боксининг ёш юлдузларини кутиб ол, Иордания!“ (уз). Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.
  11. ↑ „Бохинг. Тҳе сқуад оф оур натионал теам партиcипатинг ин тҳе Странджа тоурнамент“ (эн). Замин.уз (2025-йил 21-феврал).
  12. ↑ „Узбек бохерс wилл ҳолд тҳеир Wорлд Чампионшип препаратион ин Энгланд“ (эн). Замин.уз (2025-йил 17-август).
  13. ↑ „Бокс. Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ учун таркиби ма’лум“ (уз). Аниқ.уз (2025-йил 29-ноябр).
  14. ↑ „Узбекистан Натионал Бохинг Теам Wинс 11 Медалс ат тҳе Wорлд Чампионшипс“ (эн). Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (2025-йил 15-сентябр).
  15. ↑ „Двое боксёров сборной Узбекистана стали чемпионами мира ИБА“ (ру). УзНеwс.уз (2025-йил 14-декабр).
  16. ↑ „Тҳе Странджа тоурнамент ис стартинг: wҳич Узбек бохерс wилл партиcипате?“ (эн). Замин.уз (2026-йил 20-феврал).
  17. ↑ „Бокс. Странджа. Терма жамоамиз яна бир бор энг яхши деб топилди“ (уз). Аниқ.уз (2026-йил 2-март).
  18. ↑ „Бокс. Икки мураббийимиз фахрий унвон ва орден билан мукофотланди“ (уз). Спорц.уз (2025-йил 24-август).

Ташқи ҳаволалар