Алимардон Додхоҳ Мухамедов (Алимардон Додхоҳ) — (1887—1932) — Шарқий Бухорода қизил армияга қарши курашган қўрбошилардан бири. Иброҳимбек қўрбошининг сафдоши[1].

Алимардон Додхоҳ
Алимардон Додхоҳ Мухамедов
Бухородаги машҳур қўрбоши
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1887-йил
Шарқий Бухоро
Вафоти 1932-йил


Таржимайи ҳоли

Алимардон Додхоҳ 1887-йил Шарқий Бухорода таваллуд топган. У Бешбулоқ яқинидаги Бўйла Даштак қишлоғида яшаган ва ўзига тўқ оиладан бўлган.

Қўрбошилик фаолияти

Алимардон Додҳоҳ 1920-йил охирида Шарқий Бухородаги қўзғолонлар натижасида Айритош кечуви орқали, Дашти Қал’а қаршисидан Афғонистон ҳудудига ўтиб кетади. Рустоққа ўтиб, у ернинг ҳокимидан яшаш учун рухсат олган. Рустоқда 11 туяга эга бўлиб, маълум муддат киракашлик қилган. Алимардон Додхоҳ билан биргаликда қариндошлари билан 15 та оила ҳам мавжуд бўлган. Улар орасида дўсти Қоракўл ҳам бўлган. Иброҳимбек билан авғонлар ўртасида уруш бошлангач, у Талиқонга келган ва авғонлар томонидан таланган. Алимардон Додхоҳ Мамай қишлоғига қочади ва у ердан эса ўз оиласи ва бошқа бир нечта оилани Тожикистонга ўтказиб юборган. У Иброҳимбек билан Авғонистондан қайтиб келгач, Чортоғдаги қурултойда иштирок этади. У Исохон Эшон билан биргаликда Ҳисор ва Боботоғда юборилган. Алимардон Додхоҳ ўзининг йигитлари билан биргаликда Ябу, Чияли, Қизилқал’а, Оқсув, Тўқузадир, найзабулоқ қишлоқларида қизил аскарларга қарши жанглар олиб борган. 1931-йил 22-июнда Сталинобод ГПУси томонидан қўлга олинган ва Алимардон Додхоҳ ОГПУ коллегиасининг 1932-йил 13-апрелдаги ҳукми бўйича 1932-йил 10-августда Тошкентда 45 ёшида отиб ташланган. Совет ҳукумати томонидан кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан қўрбошилар ўз курашларини давом эттирдилар. Унинг бир қатор ҳамроҳлари кейинги йилларда Бухорода қизил аскарларга қарши курашлар олиб боришди. У фаолияти давомида совет режимига қарши кураш олиб борди[2].


Манбалар

  1. ↑ Ражабов Қ. Иброҳимбек қўрбоши ва сафдошлари жасорати. Тошкент: „Фан“, 2022 — 399-бет. 
  2. ↑ Ражабов Қ. Туркистон қўрбошилари. Тошкент: „Фан“, 2022 — 400-бет.