Alimentar distrofiya
Алиментар дистрофия (лотинча алиментариус — овқатга алоқадор), шиш касаллиги — ёлчиб овқатланмаслик оқибатида рўй берадиган касаллик. Моддалар алмашинувининг жиддий бузилиши, озиб кетиш, дармонсизлик, тери ости ёғ қавати (клетчаткаси)нинг шишиши, ассит, ички аъзолар ва тўқималар функсиясининг бузилиши билан кечади. Алиментар дистрофия га организмда оқсил етишмаслиги, шу билан бирга, бошқа ноқулай омиллар (совуқ, жисмоний ва руҳий танглик) сабаб бўлади. Давоси: қувватга қирғизадиган ва енгил ҳазм бўладиган овқатлар, ви-таминлар берилади. Бемор овқатни оз-оздан, суткада 6-7 бор, бўлиб-бўлиб истеъмол қилиши зарур. Оғирроқ ҳолларда ўринда ётиб даволаниш, шунингдек глюкоза ва қон қуйиш тавсия этилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |