Alimurat Gaibov
Алимурат Гаипов(1915-йил 10-январ, Самарқанд вилояти, Россия империяси – 1985-йил 7-март, Ленинобод вилояти, Тожикистон ССР, СССР) – Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 109-разведка ротаси взвод командири ёрдамчиси, 4 карра „Шон-шараф“ ордени соҳиби[1].
| Алимурат Гаипов | |
|---|---|
| Таваллуди |
10-январ 1915-йил Хўжанд уезди, Самарқанд вилояти (Россия империяси), Россия империяси |
| Вафоти |
7-март 1985-йил (70 ёшда) Ленинобод вилояти, Тожикистон ССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Қўшин турлари | Танк қўшинлари |
| Хизматдаги йиллари | 1939-1945-йиллар |
| Унвони | Сержант |
| Жанг/уруш | Улуғ Ватан уруши |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Алимурат Гаипов 1915-йил 10-январ куни Россия империясига қарашли бўлган Самарқанд вилоятида деҳқон оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. У ўзи туғилган қишлоғидаги колхозда бригадир бўлиб ишлаган. 1939-йил октябр ойида Ишчи-деҳқонлар Қизил Армияси сафига чақирилган. У Иккинчи жаҳон уруши бошланган пайти, ҳозирги Эрон ҳудудида жойлашган 83-Туркистон тоғ дивизиясида хизмат қилган[2]. 1942-йил август ойидан шу дивизиянинг 100-ҳарбий полкда пулемётлар отрядида командир бўлиб ишлаган. У 1944-йил сентябр ойида 109-разведкасида отряд командири, бундан сўнг эса разведка командири ёрдамчиси лавозимига тайинланди. 1944-йил октябр ойида ҳозирги Словакия давлати ҳудудидаги қишлоқларда бирида фронт чизиғи бўйлаб душманнинг ҳарбий тактикасини ўрганди ҳамда ўрганган маълумотларини кундалигига қайд этиб борди. Керакли маълумотларни тўплаб, вазифасини намунали бажарганлиги учун СССР Олий Кенгаши Советининг 1944-йил 6-ноябрдаги 38-қарорига мувофиқ, сержант Алимурат Гаипов 3-даражали „Шон-шараф ордени“ билан тақдирланган.
Алимурат Гаипов 1945-йил Совет Иттифоқи Коммунистик партиясига аъзо бўлди. Алимурат Гаипов 1945-йил 1-январ куни, баталёнда пайти душман қўшини баталёнга бостириб киради. Шу пайт, Гаипов ўзининг аскарларини назорат қилиб, 7 та душман қўшинининг йўқ қилди. СССР Олий Кенгаши Советининг 1945-йил 8-январдаги фармони билан, „Қизил байроқ“ ордени билан мукофотланди. Орадан 2 кун ўтгач, унга 2-даражали „Шон-шараф ордени“ ордени тақдим этилди. Алимурат Гаипов 1945-йил 27-январда ҳозирги Полша давлати ҳудудидаги қишлоқларида бирида душман қўшинлари билан жанг қилади, ўша пайтда у 6 та душманини йўқ қилади. 1945-йил 21-апрелдаги қарорга мувофиқ, у „Қизил юлдуз“ ордени билан мукофотланади.
У 1945-йил октябр ойида Самарқанд вилоятига демобилизация қилинди. Шундан сўнг, колхоз раиси лавозимида ишлади.
Алимурат Гаипов 1985-йил 7-мартда Тожикистон ССРда вафот этди.
Манбалар
- ↑ „Гаибов Алимурат Кавалер ордена Славы“. МинОборони Россия. Қаралди: 14-сентабр 2023-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ „Советский «Георгий»“. 2022-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-сентабр 2023-йил.
- 10-yanvarda tugʻilganlar
- 1915-yilda tugʻilganlar
- Xoʻjand uyezdida tugʻilganlar
- 1985-yilda vafot etganlar
- 7-martda vafot etganlar
- Qizil Bayroq ordeni sohiblari
- 1-darajali Vatan urushi ordeni sovrindorlari
- Qizil Yulduz ordeni sohiblari
- I darajali Shuhrat ordeni sohiblari
- II darajali Shuhrat ordeni sohiblari
- III darajali Shuhrat ordeni sohiblari
- „1941-1945-yillardagi Ulugʻ Vatan urushida Germaniya ustidan qozonilgan gʻalaba uchun“ medali sohiblari
- Ulugʻ Vatan urushidagi gʻalabaning 20 yilligi medali sohiblari
- Ulugʻ Vatan urushidagi gʻalabaning 30 yilligi medali sohiblari
- Ulugʻ Vatan urushidagi gʻalabaning 40 yilligi medali sohiblari
- Mehnat faxriysi medali sohiblari
- SSSR Qurolli Kuchlarining 50 yilligi yubiley medali sohiblari
- SSSR Qurolli Kuchlarining 60 yilligi yubiley medali sohiblari
- Sovet gvardiyasi
- Serjantlar (SSSR)