Алиорамус (/ˌæлиоʊˈрэɪмəс/ ; „ўзгача вакил“ деган маънони англатади) — Осиёнинг кеч бўр даврига мансуб тероподли тиранозавр динозаврлар туркуми вакили. Ҳозирги вақтда унинг икки тури аниқланган Алиорамус ремотус; қисман бош суяги ва уч дона оёқ суягидан иборат. Мўғулистонда жойлашган Немегт майдонидан топилган ҳамда қайта тикланган.Тахминан 70 миллион йил олдин яшаб ўтган. Ушбу намуналар 1976-йилда совет палеонтологи Сергей Курзанов томонидан тикланган ва тасвирланган. Нисбатан тўлиқроқ скелетдан иборат бўлган иккинчи тур — Алиорамус алтай; 2009-йилда Стивен Л. Брусатте ва унинг ҳамкасблари томонидан номланган ва тасвирланган. Унинг бошқа тиранозаврлар авлодлари билан алоқадор эканлиги ҳалигача аниқланмаган. Баъзи далиллар Алиорамуснинг замонавий Тарбозавр батаар тури билан яқин боғлиқликка эга экаблиги ҳақидаги фаразни қўллаб-қувватлайди.

Алиорамуснинг то'лиқ тикланган намунавий тасвири

Алиорамус барча маълум тероподлар сингари икки оёқли бўлган ва унинг ўткир тишлари йиртқич ҳайвон бўлганлигига далил сифатида келтирилади. Маълум бўлган намуналар шуни кўрсатадики, Алиорамус Тарбозавр батаар ва Т-рекс (Тироназавр рекс) каби тиранозаврларга қараганда кичикроқ бўлган. Аммо унинг аниқ ҳажмини аниқлаш қийин ҳисобланади. Чунки ҳар иккала Алиорамус тури фақат балоғатга етмаган ёки катта ёшли динозавр қолдиқлари эканлиги таъкидланади. Ушбу заврнинг яқин йиллар ичида топилганлиги унинг тиранозаврлар турининг алоҳида бир тармоғига тегишли эканлигини кўрсатади. Алиорамус тури тумшуғининг тепаси бўйлаб бешта суяк чўққилари қатори, тиранозаврларнинг бошқа турларига қараганда кўпроқ тишлари ва бошқа тиранозаврларга қараганда пастроқ бош суяги билан ажралиб туради.

Тарихи

Алиорамуснинг ҳолотипи (ПИН 3141/1) учта метатарсал билан биргаликда аниқланган бош суягидан иборатдир. 1970-йилларнинг бошида Гоби чўлидаги совет-мўғул қўшма экспедицияси ушбу топилма қолдқиларни Мўғулистоннинг Баянхонгор вилоятидаги Немегт майдонидаги Ногон-Цав деб номланувчи ҳудуддан топишади. Алиорамус номи 1976-йилда рус палеонтологи Сергей Курзанов томонидан берилган ва тавсифланган. Унинг тепа қисми ва бош суяги пастки қисми бошқа тиранозаврлардан шунчалик фарқ қилар эдики, Курзанов унинг топилмасини оиланинг бошқа аъзоларидан анча узоқда деб ҳисоблаган. Шунга кўра, у лотинча алиус („бошқа“) ва рамус („вакил“) сўзларидан келиб чиққан. Умумий Алиорамус номи лотинча „олиб ташланган“ деган маънони англатади. Иккинчи тур — Алиорамус олтой; 2009-йилда Цаган Хушу ҳудудида, шунингдек, Немегт майдонидан ҳам топилган. Бироқ, бир қанча фаунал фарқлар Алиорамис ремотус ва Алиорамус олтойнинг тегишли жойлашуви ёши бўйича фарқланишини мумкинлигини кўрсатади. ИГМ 100/1844 ҳолотипи (Алиорамус Олтой намунаси) қисман тикланган скелет бўлиб, тўлиқ тузилмадаги бош суяги, қисман умуртқалари, тос камари ва орқа оёқларини ўз ичига олади. Ушбу турнинг номи, Олтой тоғлари билан боғлиқ.

Тузилиши

Алиорамус ремотуснинг ҳажми (одам билан солиштирганда)
Ваёминг динозавр марказидаги Алиорамус олтойнинг бош суяги, Термополис

Алиорамус ремотус узунлиги, 1976-йилда Сергей Курзанов томонидан тасвирланганида, 5-6 метр (16-20 фт) баландликда дея баҳоланди.[1] 1988-йилда Павлус Алиорамусни, Курзанов таъкидлаган узунликка яқин, 6-метр (20 фт) дея тасвирлайди. Унинг оғирлиги эса, ҳисоб-китобларга кўра, 700 кг (1500иб) дея қайд этилади.[2] 2016-йилда Молина-Пéрез ва Ларраменди Алиорамус ремотусни 5.5 метр (18 фут) баландликда дея баҳолашади ҳамда унинг оғирлигини 500 кг (1.100 иб) дея белгилашади. Шу билан бирга улар Алиорамус олтойн ни ҳам тавсифлашади. Унинг бўйини 5 метр (16 фут) баландликда ва 385 кг(849 иб) дея ифодалашади.[3] Бироқ, Курзанов тошга айланган ҳолатдаги бош суягининг деформация туфайли чўзилганини инобатга олмаган. Бу эса бу заврнинг умумий тана узунлигини нотабиий равишда йириклаштириши мумкин. Агар бу намуна балоғатга етмаган бўлса, у ҳолда катта Алиорамуслар янанда йирикроқ узунликка эга бўлишган. Лекин, тасдиқланган катта ёшдаги Алиорамус намуналари бизга маълум эмас.[4]

Алиорамус ремотуснинг бош суяги тахминан 45-см (1.48 фут) узунликда бўлган.[5] Умуман олганда, ушбу ўлчам кўпроқ базал тиранозаврларга ва йирикроқ ўсмир тиранозаврларга хосдир. Алиорамус ремотусда тумшуқ учидаги олд жаг ' суяги топилмаган, аммо улар маълум бўлган барча тиранозауроидларда мавжуддир. Бурун суяклари бириккан ва ўрта чизиқдан юқорига чиқиб турадиган бешта тартибсиз суяк чўққиларидан иборат ва айнан шу қисмдаги бурун суяклари бир-бирига жипслашиб кетган. Ушбу чўққиларнинг ўлчами 1см*0.38 ин)даги ўлчамда бўлган.

А. ремотуснинг (тикланган тузилма)

Бош суягининг орқа томонида бирлаштирилган париэтал суяклардан ташкил топган „дўнг тепалик“ дея аталадиган протрусион қисм мавжуд бўлиб, ушбу хусусият барча тиранозаврларга хосдир. Алиорамусда ҳам Тарбозавр ва Тироназаврларга ўхшаб, „дўнг тепалик“ жуда қалин бўлган. Бош суягининг бошқа қисмлари сингари, Алиорамуснинг пастки жағи ҳам узунчоқсимон ўлчамда бўлган. Ушбу хусусият ҳам балоғатга етмаганлик хусусиятларидан биридир.

Алиорамус ремотус скелетининг қолган қисми учта метатарсалдан (юқори оёқ суякларидан) ташқари бутунлай номаълум ҳисобланади. Аммо етарли даражадаги топилма намуналаридан маълум бўлган А. Олтойнинг кашфиёти бу турнинг анатомиясини ёритиб беради.[6]

Манбалар

  1. ↑ Курзанов, Сергеи М. „А неw cарносаур фром тҳе Лате Cретаcеоус оф Ногон-Цав, Монголиа“. Тҳе Жоинт Совиэт-Монголиан Палеонтологиcал Эхпедитион Трансаcтионс (русча). 3-жилд. 93–104-бет.
  2. ↑ Паул, Грегорй С.. Предаторй Диносаурс оф тҳе Wорлд. Неw Ёрк: Неw Ёрк Аcадемй оф Сcиэнcес, 1988 — 327-бет. 
  3. ↑ Молина-Пéрез & Ларраменди. Рécордс й cуриосидадес де лос диносауриос Терóподос й отрос диносауроморфос. Спаин: Лароуссе, 2016 — 266-бет. 
  4. ↑ Ҳолтз, Тҳомас Р. „Тйранносауроидеа“, . Тҳе Диносауриа, Сеcонд Wеишампел, Давид Б.: , Беркелей: Университй оф Cалифорниа Пресс, 2004 — 111–136-бет. ИСБН 978-0-520-24209-8. 
  5. ↑ Cурриэ, Пҳилип Ж. „Тҳероподс фром тҳе Cретаcеоус оф Монголиа“, . Тҳе Аге оф Диносаурс ин Руссиа анд Монголиа. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2000 — 434–455-бет. ИСБН 978-0-521-54582-2. 
  6. ↑ Брусатте, Степҳен Л.; Cарр, Тҳомас Д.; Эриcксон, Грегорй М.; Бевер, Габе С.; Норелл, Марк А. (2009). „А лонг-сноутед, мултиҳорнед тйранносаурид фром тҳе Лате Cретаcеоус оф Монголиа“. Проcеэдингс оф тҳе Натионал Аcадемй оф Сcиэнcес оф тҳе Унитед Статес оф Америcа. 106-жилд, № 41. 17261–6-бет. дои:10.1073/пнас.0906911106. ПМC 2765207. ПМИД 19805035.

Ҳаволалар