Alipos
АлиПос — Ўзбекистонда ҲоРеCа соҳаси учун автоматлаштириш ва бошқарув ечимларини таклиф қилувчи СааС платформа. Платформа ПОС, омбор бошқаруви, инвентаризация, молиявий ҳисобот, статистика ва мижозлар аналитикаси каби хизматларни бирлаштиради. 2026-йил апрелидаги ма’лумотларга кўра, АлиПос 10 дан ортиқ асосий модул ҳамда 20 дан ортиқ ташқи сервис ва етказиб бериш платформалари билан интеграцияга эга бўлган.[1]
|
| |
| Тйпе | Хусусий компания |
|---|---|
| Индустрй | Дастурий та’минот, ҲоРеCа |
| Фоундед | 2023 |
| Фоундерс | Муҳаммад Али Акбаров, Комил Ҳамидов, Жонибек Миралимов |
| Продуcц | ПОС, СааС, CРМ, Инвентаризация, Аналитика |
| Wебсите | ҳттпс://алипос.уз/ |
Тарихи
АлиПос’нинг шаклланиши 2020–2021-йилларда Самарқанддаги фаст-фоод корхонаси учун савдо жараёнларини автоматлаштириш тизими ишлаб чиқилиши билан бошланган. Тизим дастлаб касса тушумларини назорат қилиш, буюртмаларни автоматлаштириш ва кун якунидаги ҳисоботларни шакллантириш эҳтиёжларидан келиб чиққан. Кейинчалик бошқа тадбиркорларнинг қизиқиши ортиши натижасида тизим тайёр хизмат сифатида таклиф этила бошланган.[2]
АлиПос 2023-йилда Муҳаммад Али Акбаров, Комил Ҳамидов ва Жонибек Миралимов томонидан асос солинган. Лойиҳа дастлаб ауцорсинг фаолияти доирасида бошланган ва кейинчалик мустақил дастурий маҳсулотга айланган.[3]
2023-йил ноябридан компания асосий э’тиборини АлиПос маҳсулотига қаратиб, ауцорсинг моделидан СааС моделига ўтишни бошлаган.[2]
Фаолияти
АлиПос асосан ресторан, кафе, фаст-фоод, бар, қандолатхона, фоод cоурт ва бошқа ҲоРеCа корхоналарининг кундалик фаолиятини автоматлаштиришга мўлжалланган. Платформа савдо жараёнлари, омбор ҳисоби, инвентаризация, молиявий назорат ва мижозлар билан боғлиқ ма’лумотларни бошқариш имкониятларини тақдим этади.[4]
Спот ма’лумотларига кўра, платформа 10 дан ортиқ асосий модулни ҳамда 20 дан ортиқ ташқи сервис ва етказиб бериш платформаларини қўллаб-қувватлаган.[1]
Маҳсулот ва хизматлари
АлиПос ПОС тизими орқали савдо ва буюртмаларни бошқариш, инвентаризация орқали маҳсулот ва захираларни назорат қилиш, молиявий ҳисобот ва статистика орқали корхона фаолиятини таҳлил қилиш имкониятларини тақдим этади. Шунингдек, платформада мижозлар ҳақидаги ма’лумотларни таҳлил қилиш ва турли ташқи сервислар билан интеграция қилиш функсиялари мавжуд.[4]
Платформа СааС модели асосида ишлайди ва фойдаланувчиларга дастурий хизматлардан мунтазам обуна асосида фойдаланиш имконини беради.[2]
Фойдаланиш кўлами
2026-йил апрелидаги ма’лумотларга кўра, АлиПос хизматларидан 1 500 дан ортиқ бизнес субекти фойдаланган.[2]
2025-йилда эса платформадан 830 дан ортиқ корхона фойдалангани қайд этилган.[5]
Инвестициялар
2025-йилда АлиПос АлоқаВентуресдан 80 000 АҚШ доллари миқдорида дастлабки инвестиция жалб қилган.[5]
2026-йил апрелида АлиПос “Тҳе Питч Узбекистан” дастурининг биринчи мавсумида қатнашиб, Cентрал Асиан Университй ва АлоқаВентурес томонидан бошқарилаётган 200 000 АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция таклифини олгани ҳақида Спот ва Дарё хабар берган. Ўша вақтда инвестиция таклифи комплекс текширув жараёнида бўлган.[1][6]
2026-йил 29-апрелда АлиПос 200 000 АҚШ доллари миқдорида навбатдаги инвестиция раундини жалб қилгани ҳақида Пивот хабар берди. Раундга Имкон Вентурес раҳбарлик қилган ва Нехус Cапитал Манагемент Ангел Cлуб ҳам унда иштирок этган. Пивот ушбу раундда компаниянинг баҳоланишини 3,5 миллион АҚШ доллари деб кўрсатган.[7]
Асосчилари
АлиПос Муҳаммад Али Акбаров, Комил Ҳамидов ва Жонибек Миралимов томонидан асос солинган. Пивот ма’лумотларига кўра, асосчилар дастурий та’минот ишлаб чиқиш, C#, бошқарув, савдо, маркетинг ва стратегик ривожланиш йўналишларида тажрибага эга.[3]
Ташкилот ва юридик ма’лумотлар
АлиПос’нинг расмий махфийлик сиёсатида компания Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган “АЛИПОС” МЧЖ сифатида кўрсатилган.[8]
Номининг келиб чиқиши
Пивот ма’лумотларига кўра, “АлиПос” номи Муҳаммад Али Акбаров исмидаги “Али” қисми ва Поинт оф Сале қисқартмаси бўлган “ПОС” атамасининг бирикмасидан ташкил топган.[3]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Два стартапа в сфере ресторанных технологий привлекли $300 тысяч“ (ру). Спот (2026-йил 2-апрел).
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси“ (уз). Кун.уз (2026-йил 30-апрел).
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Тўлиқ шахсий маблағ ҳисобидан молиялаштирилган ва 3 марта қайта ишланган стартап: Алипос“ (уз). Пивот (2025-йил 1-апрел).
- ↑ 4,0 4,1 „АлиПос — Феатурес“ (ру). АлиПос.
- ↑ 5,0 5,1 „АлиПос $80,000 инвестиция жалб қилди“ (уз). Стартуп Гараге.
- ↑ „Самарканд стартуп АлиПос сеcурес $200,000 инвестмент он Тҳе Питч Узбекистан“ (эн). Дарё (2026-йил 1-апрел).
- ↑ „Имкон Вентурес ва Нехус Cапитал Манагемент Ангел Cлуб АлиПос’нинг $3.5М баҳолаш билан $200К инвестиция раундида иштирок этди“ (уз). Пивот (2026-йил 29-апрел).
- ↑ „АлиПос — Махфийлик сиёсати“ (ру). АлиПос.
Туркум:Ўзбекистон компаниялари Туркум:Самарқанд Туркум:2023-йилда ташкил этилган компаниялар