Алиқúл Осмонов (қирғизча: Алыкул Осмонов, Туркистон вилояти, 12-декабр 1950-йил) — қирғиз шоири, драматурги ва таржимони.

Алиқул Осмонов
Таваллуди 21-март 1915-йил
Аулиетин уезди, Сирдарё вилояти, Туркистон ўлкаси, Россия империяси
Вафоти 12-декабр 1950-йил (35 ёш)
Фрунзе, Қирғизистон ССР, СССР
Фуқаролиги СССР
Касби Шоир, драматург, таржимон
Мукофотлари "Ҳурмат белгиси" СССР давлат мукофоти

Ҳаёти

Алиқул Осмонов 1915-йил 21-мартда Каптал-Арик қишлоғида (ҳозирги Панфилов тумани Чуй вилояти) туғилган. У ота-онасидан кичик ёшларида айрилган ва меҳрибонлик уйларида вояга етган. 1933-йилда Фрунзе шаҳридаги педагогика техникумини тамомлаган ва журналист бўлиб ишлаган. 1936-йилгача „Чабуул“ журнали, „Ленинчил Жаш“ газетаси таҳририятларида ишлаган.

У 1950-йилда ўпка касаллиги туфайли ўттиз беш ёшида вафот этди. Осмонов вафотидан кейин республика Ленин комсомолининг биринчи мукофоти билан тақдирланди. Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Алиқул Осмонов номидаги адабий мукофот таъсис этилди. Алиқул Осмонов мукофоти Қирғизистон ёзувчилари орасида Ленин номидаги Бутуниттифоқ мукофоти ва Токтогул Сатилганов номидаги Қирғизистон Давлат мукофотидан кейинги учинчи ўринда туради. Шоир ҳаёти ва ижодини ўрганиш мақсадида 1994-йилда республика ижтимоий-адабий фонди тузилди.

Ижоди

У 1930-йилдан бери ижод билан шуғулланган. 1935-йилда унинг биринчи шеърий тўплами „Песни рассвета“ нашр этилди. Алиқул Осмонов- „Звёздная молодост“, „Чолпонстан“ (иккала китоби ҳам — 1937), „Любов“ (1945), „Новие песни“ (1949) тўпламлари муаллифи. Болалар учун кўплаб асарлар ёзган ва таржима қилган.

У драматургия соҳасида ижод қилган. Унинг „Объездчик Кооман“ (1947), „Абулкасим Джанболотов“ (1948) номли песалари, „Надо отправляця в Мерке“ (1949) номли драматик комедияси ва бошқалари бор.

Осмонов томонидан таржима қилинган Шота Руставелининг "Витяз в тигровой шкуре " шеъри олти марта қайта нашр этилган. У Пушкин, Лермонтов, Крилов ва бошқаларнинг асарларини таржима қилган. „Ҳурмат белгиси“ ордени билан тақдирланган.

У ҳақида яратилган филмлар ва ёзилган асарлар

2012-йил 18-мартда журналист Айдай Чотуева (Эрнест Абдижапаровнинг[1] шогирди) режиссёри ва ссенарий муаллифи бўлган „Мезгил жана Алиқул“ номли тўлиқ метражли филми кенг экранларга чиқди.

Филм ссенарийси Помирбек Казибоэвнинг „Мезгил жана Алиқул“, Кенеш Жусуповнинг „Сапар“[2] китоблари асосида яратилган.

Аввалроқ ушбу муаллиф томонидан шоирнинг муҳаббати ҳақида ҳикоя қилувчи „Суюу жана Алиқул“ қисқа метражли филм суратга олинган эди.

Филмни суратга олиш ишлари Сўқулук, Қашқа-сув, Чўкморов қишлоқларида ва Иссиқкўл вилоятида олиб борилди. Филм бахши ҳаёти мисолида ўтган асрнинг 30-50 йиллари оралиғидаги бўлиб ўтган воқеаларга асосланган.

„Биз Алиқул Осмоновнинг илк муҳаббатини, унинг ижодий фаолияти қандай бошланганлигини кўрсатдик“, — дея изоҳ беради филм муаллифи.

Филмда шоир ролини „Учур“ театри актёри Чингиз Мамаев ижро этган. Чингиз Мамаев аввалроқ спектаклда ҳам шоир ролини ижро этган эди. Филмда шоирнинг биринчи муҳаббати Айдай Жигиталиэва ролини актриса Назира Бердигулова, шоирнинг рафиқаси Зейнеп ролини Гулнур Асанова[3] ижро этган.

2011-йилда Жипар Исабаева шоир Жамийла Сулаймоновага бўлган қайноқ муҳаббат ҳақида „Алиқулду сүйгөн киз“ (қирғиз тилида) қиссасини ёзган бўлиб, унда Алиқул Осмонов ва ҳикоянинг бош қаҳрамонининг танишуви ва улар ўртасидаги муносабатлар тасвирланган[4].

Ҳикоя муаллифининг айтишича, у ҳикоя қаҳрамони Жамийла Сулаймонова билан шахсан боғланишга муваффақ бўлган ва ҳикоядаги материалларнинг бир қисми унинг хотираларига асосланган[5].

Памирбек Казибаев 2000-йилда шоир ижодини янада чуқурроқ ўрганиш ва оммалаштириш учун "Алиқул үй-борбору„ жамоат бирлашмасига асос солди[6].

Мукофотлари

Хотираси

  • Алиқул Осмонов номидаги Қирғизистон Республикаси Миллий кутубхонаси.
  • Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Алиқул Осмонв номидаги адабий мукофотни таъсис этилди.
  • Қирғизистон ҳудудида Алиқул Осмонов сурати туширилган 200 сўмлик банкнот муомалага киритилди.
  • Каптал-Ариқ қишлоғида Алиқул Осмонов музейи ташкил этилди.
  • Бишкекда Алиқул Осмонов уй музейи ташкил этилди.
  • Қирғизистон Республикаси Миллий кутубхонаси олдидаги ёдгорлик ўрнатилди.
  • Каптал-Ариқ қишлоғида ёдгорлик ўрнатилди.
  • Бишкекдаги Ала-Арча қабристонида Алиқул Осмонов қабрига шоирнинг бюст ҳайкали ўрнатилди.
  • Бишкекдаги кўчага шоир номи берилди.
  • Бишкек шаҳридаги 68-сонли мактаб-гимназияга Алиқул Осмонов номи берилди.
  • Каптал-Ариқ қишлоғидаги ўрта мактабга шоир номи берилди.
  • Чўлпон-Ота шаҳридаги мактаб-гимназияга Алиқул Осмонов номи берилди.

Алиқул Осмонов номли адабий мукофот совриндорлари

Асарлари ва у ҳақида ёзилган асарларига ҳаволалар

  • П. Қозибоэв. Мезгил Жана Алйкул. — Б., Бийиктик, 2006 й
  • Ж.Исабаэва. Алиқулду суйгон қиз. — Б., 2011 йил Архивная копия
  • Шоирнинг қирғиз тилидаги Википедия саҳифасидаги асарлари рўйхати — кй:Осмонов Алйқул
  • ТСБ дан шоир ижодига оид адабиётлар рўйхати: Қидирбоэва Р., Лирик Алйқул Осмонов, Фр., 1957; Самаганов Ж., Совет Қирғизистон ёзувчилари, биобиблиографик. маълумотнома, Фр., 1969; Уметалиэв Ш., Алйқул Осмонов., Фр., 1958: Қирбашев К., Алйқул Осмоновдун шеърияти сон тили, Фр., 1967.
  • Алиқулга таазим. Жекшен-Жетиген томонидан
  • Алиқулдун бат-бас куну. Жекшен-Жетиген томонидан
  • Алиқулдун йрлари. Жекшен-Жетиген томонидан

Манбалар

  1. ↑ „Тwиттер / студио_сеа: с 18 марта в к.т“. 2014-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 12-сентябр.
  2. ↑ „Из программы «Күндүн темасы» на КТРК“. 2016-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 30-сентябр.
  3. ↑ На днях состоиця премера картини „Мезгил жана Алиқул“ о поэте Осмонове [фото]
  4. ↑ „Новая литература Кыргызстана“. 2012-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 12-сентябр.
  5. ↑ „Газета «Обон» от 14.09.2010 стр. 3“. 2014-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 8-сентябр.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Статья о творческом вечере Памирбека Казыбаева“. 2012-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 12-сентябр.