Alisa Agafonova
| Алиса Агафонова | |
|---|---|
|
Агафонова/Уçар жуфтлиги, 2018. | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Асл исми | Аліса Олександрівна Агафо́нова |
| Давлат | Туркия |
| Олдин вакил бўлган | Украина |
| Таваллуди |
1991-йил 15-январ Харков |
| Шериги | Алпер Уçар, Дмитрий Дун |
| Жамоаси |
Детроит СC Колос Кҳарков |
| Шахсий рекордлари | |
| Рақс (умумий натижа) | 163.00 |
| Қисқа рақс | 67.51 |
| Эркин рақс | 97.98 |
Алиса Александровна Агафонова (украинча: Аліса Олександрівна Агафо́нова; 1991-йил 15-январда туғилган) — Туркия вакили сифатида муз устида рақс мусобақаларида қатнашган собиқ муз раққосаси. Конкида учиш бўйича шериги Алпер Уçар билан бирга икки марта Қишки Олимпия ўйинларида (2014 ва 2018) иштирок этган ва саккизта халқаро медални қўлга киритган, шу жумладан 2011-йилги қишки Универсиадада кумуш ва Халқаро конкида учиш иттифоқи томонидан ўтказилган мусобақаларида учта медал соҳиби бўлган. Жуфтлик олти марта Европа чемпионати ва тўрт марта Жаҳон чемпионатида иштирок этган.
Украина вакили сифатида Дмитрий Дун билан мсуобақаларда қатнашган Агафонова Халқаро конкида учиш иттифоқи томонидан ўтказилган Осмирлар ўртасидаги Гран при сериясида бешта медални қўлга киритган ва Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 7-ўринни эгаллаган (2008).
Фаолияти
Уçар билан биринчи уч мавсум
Алиса Агафонова 2010-йилда туркиялик Уçар билан жуфтликда Туркия терма жамоаси вакили сифатида мусобақаларда қатнашган. Улар 2011-йилги қишки Универсиада турнирида кумуш медални қўлга киритиган.
Агафонова / Уçар жуфтлиги 2012-йилда Англиянинг Шеффилд шаҳрида бўлиб ўтган Европа чемпионатида 26-ўринни, 2012-йили Франсиянинг Ниcе шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 31-ўринни эгаллаган.
Агафонова/Уçар жуфтлигига дастлаб Коннектикут штатининг Стамфорд шаҳрида Наталя Дубова ва Олег Войко мураббийлик қилган. Жуфтлик 2012-йилнинг декабр ойида мураббийларини алмаштириб, Россиянинг Москва шаҳрига кўчган ҳолда, мураббийлар Александр Жулин ва Олег Волков қўл остида мусобақаларга тайёргарлик кўра бошлаган. Жуфтлик 2013-йилда Хорватиянинг Загреб шаҳрида бўлиб ўтган Европа чемпионатида 13-ўриндан, 2013-йилда Канаданинг Онтарио шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 28-ўриндан жой олга[1]н.
2013 — 2014-йилги мавсум
Агафонова / Уçар жуфтлиги ўз мавсумини 2013 Небелҳорн Тропҳй турнирида бошлади, бу охирги Олимпия учун саралаш турнири эди. Жуфтлик 5-ўринни эгаллаб, муз устида рақс бўйича Олимпиадада қатнашиш учун Туркия вакили сифатида йўлланма олган[2]. Жуфтлик 2013 НРW Тропҳй мусобақасида кумуш медални қўлга киритган.
Агафонова / Уçар жуфтлиги 2014-йилда Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Европа чемпионатида 17-ўринни эгаллага[3]н. Феврал ойида иккаласи 2014-йил Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Қишки Олимпия ўйинларида иштирок этган. Жуфтлик 2014-йил март ойида Япониянинг Саитама шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 20-ўриндан жой олган[4].
Дастурлари
Уçар билан
| Мавсум | Қисқа рақс | Эркин рақс |
|---|---|---|
| 2017 — 2018 |
|
|
| 2016 — 2017 |
|
|
| 2015 — 2016 |
|
|
Натижалари
ГП: Гран-при ; CС: Чалленгер серияси ; ЖГП: Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при
Уçар билан
| Халқаро | ||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Мусобақа | 10 — 11 | 11 — 12 | 12 — 13 | 13 — 14 | 14 — 15 | 15 — 16 | 16 — 17 | 17 — 18 |
| Олимпиада | 22 | 19 | ||||||
| Жаҳон чемпионатлари | 31 | 28 | 20 | 16 | 21 | 17 | 19 | |
| Европа чемпионати | 26 | 13 | 17 | 12 | 12 | 11 | 13 | |
| ГП Франсия | 7 | |||||||
| ГП Ростелеcом | 8 | 9 | ||||||
| ГП Скате Америcа | 9 | |||||||
| ГП Скате Cанада | 10 | |||||||
| CС ДС Cуп | 1 | |||||||
| CС Голден Спин | 3 | 7 | ||||||
| CС Мордовия | 4 | |||||||
| CС Небелҳорн | 6 | |||||||
| CС Таллинн Тропҳй | 4 | 2 | ||||||
| CС У. С. Cлассиc | 7 | |||||||
| CС Wарсаw Cуп | 6 | |||||||
| Универсиада | 2 | |||||||
| Бавариан Опен | 6 | |||||||
| Cрйстал Скате | 5 | |||||||
| Cуп оф Ниcе | 8 | |||||||
| Голден Спин | 9 | |||||||
| Иcе Чалленге | 6 | 12 | 6 | |||||
| Истанбул Cуп | 4 | |||||||
| Монт Бланc Тропҳй | 5 | |||||||
| Небелҳорн Тропҳй | 11 | 5 | ||||||
| НРW Тропҳй | 7 | 9 | 9 | 2 | 1 | |||
| Санта Cлаус Cуп | 2 | |||||||
| Торуń Cуп | 4 | 2 | ||||||
| Wарсаw Cуп | 5 | |||||||
Манбалар
- ↑ Бőд, Титанилла. „Алиса Агафонова анд Алпер Уcар: "Wе алwайс манагед то оверcоме обстаcлес"“. Абсолуте Скатинг (2017-йил 21-март).
- ↑ Бőд, Титанилла. „Алиса Агафонова анд Алпер Уcар – а фаирйтале он тҳе иcе“. Абсолуте Скатинг (2013-йил 27-феврал).
- ↑ Лучианов, Владислав. „Агафонова, Уçар шоw ресолве ин трйинг сеасон“. ИcеНетwорк.cом (2016-йил 24-май). 2018-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Агафонова, Алиса; Уcар, Алпер „Тҳис wас ан эмотионал 8 еарс оф оур cареэр. Wе сай гоод бе то алл оур фанс wитҳ оур перформанcе оф фреэ данcе естердай ин Милано Wорлд Чампионшип.“ (2018-йил 25-март).