Алиса Галлиамова

Алиса Михайловна Галлиамова (русча: Алиса Михайловна Галлямова, татарча: Алисә Михаил кызы Галләмова; 1972-йил 18-январда Қозон шаҳрида туғилган)[1] — ФИДЕ халқаро устаси (ИМ) ва аёл гроссмейстер (WГМ) унвонларига эга бўлган россиялик шахматчи. У 1999-йил ва 2006-йилларда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида икки марта иккинчи ўринни эгаллаган ва аёллар ўртасида уч карра Россия чемпиони (1997, 2009, 2010-йиллар) бўлган. У 1993-йилдан 2001-йилгача, „Алиса Галлиамова-Иванчук“ номи билан танилган.

У Россия терма жамоасида, 2010-йилда аёллар ўртасидаги шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритган. Украина жамоаси билан эса 1992-йилда аёллар ўртасидаги Европа жамоавий шахмат чемпионатида олтин медални қўлга киритган.

Фаолияти

Галлиамова 1987 ва 1988-йилларда 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. 1988-йилда у ўсмир қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб чиқди.

1997-йил декабр ойида у Голландиянинг Гронинген шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига номзодлар турнирида ғолиб чиқди. У 1998-йил август ойида Хиэ Жун (1997-йилги номзодлар турнирида иккинчи ўринни эгаллаган) билан ўйин ўтказиши керак эди ва бу ўйин ғолиби, 1998-йил ноябр ойида Аёллар ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида Сусан Полгар билан ўйин ўтказиши керак эди.

Бироқ, Хиэ Жун билан ўйин белгилаб қўйилганидан сўнг, Галлиамова эътироз билдирди, чунки бутун ўйин рақибининг ватани, Хитойда ўтказилиши режалаштирилган эди. Бунга сабаб, фақат Хитойнинг ўйинга таклиф қилгани бўлган. Галлиамова ўйиннинг ярмини Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказишни хоҳларди. Бироқ, русларда талаб қилинадиган пул йўқ эди[2]. Ниҳоят, Галлиамова ўйинга келмаганида, у мағлубиятга учраган деб эълон қилинди.

Кейин ФИДЕ 1998-йилнинг ноябрига Хиэ Жун ва Сусан Полгар ўртасидаги ўйинни белгилади. Бироқ, Полгар ҳомиладор бўлгани учун ўша вақтда ўйнай олмаслигини айтди. 1999-йил март ойида Полгар ўзининг биринчи ўғли Томни дунёга келтиргач, ФИДЕ яна ўйинни режалаштиришга ҳаракат қилди. Бу сафар Полгар эмизикли бўлгани учун ўйин ўйнай олмаслигини айтди.

Ниҳоят, 1998-йилда бўлиб ўтиши керак бўлган ўйинни ташкил қилиш учун бир неча бор уринишлардан сўнг, ФИДЕ Полгар унвонидан маҳрум бўлганини ва унвон бўш қолганини эълон қилди[3]. ФИДЕ Галлиамовани сиклга қайтаришга қарор қилди ва 1999-йилда аёллар ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионати учун Хиэ Жун ва Галлиамова ўртасида ўйин ўтказди. Бу сафар Галлиамова ўйнашга тайёр эди, чунки унинг асл талаби Россия ўйиннинг ярмига ҳомийлик қилиш учун пул ишлаб топгани билан қондирилган эди. Ўйин 1999-йил август ойида Россиянинг Қозон ва Хитойнинг Шенян шаҳарларида бўлиб ўтди ва Хиэ Жун 8,5-6,5 ҳисобида ғалаба қозонди[4].

2006-йил март ойида Галлиамова яна Сю Юхуага қарши ФИДЕ аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалига чиқди[5].

2017-йилда Ригада ўтказилган аёллар ўртасидаги Европа чемпионатида учинчи ўринни эгаллади[6].

Шахсий ҳаёти

Унинг отаси рус, омаси эса татар миллатига мансуб бўлган (Галлиамова — онасининг фамилияси қолган).

Галлиамова дунёнинг энг рейтинги баланд шахматчиларидан бири бўлган украиналик гроссмейстер Василий Иванчук билан турмуш қурган. Аммо, улар 1996-йилда ажрашишган[7].

Манбалар

  1. ↑ „Алиса Галлиамова“ (ру). ручесс.ру. Руссиан Чесс Федератион.
  2. ↑ „Хиэ-Галлиамова: Фром Бегиннинг то Энд Бй Сун Лианзҳи“. СамСлоан.cом. 2007-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 10-сентябр.
  3. ↑ Cроwтҳер. „Тҳе Wеэк ин Чесс 242: Wиллй Иcлиcки реплиэс то Зсузса Полгар“. Тҳе Wеэк ин Чесс (1999-йил 28-июн).
  4. ↑ „Хиэ Жун дефеац Алиса Галлиамова ин матч фор Wоман'с Wорлд Чесс Чампионшип“. СамСлоан.cом. 2007-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 10-сентябр.
  5. ↑ „Ху Юҳуа ис тҳе элевентҳ Wомен'с Wорлд Чампион“. Чессбасе.cом (2006-йил 25-март). 2006-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-август.
  6. ↑ Cроwтҳер. „18тҳ Эуропеан Wомен'с Чампионшип 2017“. Тҳе Wеэк ин Чесс (2017-йил 23-апрел). 2017-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-август.
  7. ↑ Арвинд Аарон. „Тҳе Wорлд чампионшип ис мй приоритй“. Спорцтар. 25-жилд, № 2. Қаралди: 10 Фебруарй 2016.