Алишер Ҳамроев (1976-йил, 2-январ, Когон, Бухоро вилояти, ЎзССР, СССР — 2005-йил май, Когон, Бухоро вилояти, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик таниқли кино ва театр актёри. „Дилхирож“, „Нотаниш полвон“, „Маржона“, „Ёдгор“[1] каби филмлардаги роллари билан мухлислар эътиборига тушган[2].

Алишер Ҳамроев
Файл:Алишер Ҳамроев.жпг
Таваллуди
Алишер Ҳамроев

2-январ 1976-йил
Вафоти 2005-йил май
Когон, Бухоро вилояти, Ўзбекистон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Актёр
Фаолият йиллари 1997—2005
Отаси Усмон Тоиров
Онаси Мунаввар Саидова
Турмуш ўртоғи Дилнавоз Ҳамроева
Болалари Мадина Ҳамроева
Искандар Ҳамроев

Марҳум актёр „Остона“ сериалида ижро этган роли учун 21 йилдан сўнг мукофотланган[3].

Таржимайи ҳоли

Алишер Ҳамроев 1976-йил 2-мартда Ўзбекистон ССР Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида туғилган. Оилада тўнғич фарзанд эди. Когон шаҳридаги 7-сонли мактабни битиргач Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг драма ва кино актёрлиги бўлимини тамомлаган. Олийгоҳда у таниқли актёр Учқун Тиллаев билан курсдош бўлган. Олийгоҳни тамомлагач, актёрлик фаолиятини Ўзбек миллий академик драма театрида бошлаган ва ўнлаб спектаклларда иштирок этган. Санъат йўлидаги илк устози Шамсиддин Йўллиев. Унга Ёқуб Аҳмедов ҳам устозлик қилган[4].

Алишер Ҳамроев томошабинларга асосан кинодаги образлари орқали танилган. Кинодаги илк ролини 1999-йилда „Ўзбекфилм“ киностудиясида суратга олинган „Бахт қадри“ филмидаги эпизодик рол билан бошлаган. Уни киноактёр бўлиб шаклланишида Юсуф Розиқовнинг ҳиссаси катта бўлган. У Боллйwоод ва Ҳоллйwоод актёрлари билан бир қаторда ишлашни орзу қилган. Ўзини „Алишерхон“ номи билан танилишини истаган[4].

„Ватан остонаси“ номли филмнинг 2022-йилда бўлиб ўтган илк очиқ премерасида „Остона“ сериалида фидойи чегарачи ролини ижро этган марҳум актёр Алишер Ҳамроев номи ҳам эътироф этилиб, у ДХХ чегара қўшинлари раҳбарияти томонидан тақдирланган. Мукофотни марҳум актёрнинг фарзандлари қабул қилиб олишган[3].

Филмографияси

Филм
Йил Филм Рол Изоҳ
1988 Кандидат Эпизод
1999 Бахт қадри[4] Эпизод
Қуёши ботмайдиган юрт[4] Продюссер Сериал
Янги ой чиққан кеча[4] Қосим
Остона[4] Капитан Сериал
1997 Чархпалак Юсуф қассоб Сериал[4]
1998 Шайтанат Эпизод Сериал
2002 Дилхирож Тоштемир Видеофилм
Ўртоқ Бойкенжаев Ветераннинг қариндоши Видеофилм
2003 Ёдгор Бош рол Видеофилм
Небо и земля (Небо и земля) Чингиз Видеофилм
2004 Эгизаклар Милиционер Юлдашев Видеофилм
Маржона Ёш лўли Асад Видеофилм
2010 Қабрдан қайтган умр Видеофилм

Вафоти

Алишер Ҳамроев 2004-йилда касал бўлган ва 2005-йилнинг май ойида 29 ёшида оёғидан саратонга чалинганлиги сабабли вафот этган[2].

Оиласи

Алишер Ҳамроев 2001-йилда уйланган. Унинг рафиқаси Дилнавоз Ҳамроева актёрнинг ўлимидан 3 йил ўтиб оққон касаллигига чалиниб вафот этган[2]. Улардан Мадина Ҳамроева ва Искандар Ҳамроев дунёга келишган. Болалар ота-оналари вафот этганидан сўнг холаси Гулойим Маҳмудова васийлигига берилиб, унинг қарамоғида яшаб келишяпти[2][5].

Манбалар

  1. ↑ „Марҳум ўзбек сан’аткорларининг фарзандлари қайси соҳаларда фаолият юритади? (фото)“. Дарё.уз (4-июл 2022-йил). Қаралди: 25-июл 2023-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „“Дадам билан боғлиқ жонли хотираларим кам”. Марҳум актёр Алишер Ҳамроевнинг яқинлари у ва рафиқасининг вафот этиш сабаби ҳақида (видео)“. Дарё.уз (15-июн 2023-йил). Қаралди: 25-июл 2023-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Марҳум актёр Алишер Ҳамроев роли учун 21 йилдан сўнг мукофотланди. “Ватан остонаси” филмининг премерасидан репортаж (фото, видео)“. Дарё.уз (27-июн 2022-йил). Қаралди: 25-июл 2023-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 4,6 „У Болливуд ва Голливудни забт этишни орзу қилган …“. Ҳордиқ.уз (28-июн 2021-йил). 2023-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-июл 2023-йил.
  5. ↑ „“Алишер Ҳамроевнинг болалари отасидан қолган уйга киритилмаяпти” — Гулойим Маҳмудова қариндошлар ўртасидаги низоли вазият судгача етиб боргани ҳақида сўзлаб берди (видео)“. Дарё.уз (19-июн 2023-йил). Қаралди: 25-июл 2023-йил.