Alisher Mirzayev
Ушбу саҳифани Алишер Мирзо билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Алишер Тўлаганович Мирзаев (1948.21.3, Тошкент) — рангтасвир ва графика устаси, Ўзбекистон Бадииёт акадимяси академик (1997). Ўзбекистон халқрассоми (1992). П. Бенков номидаги Республика рассомлик билим юрти (1964—68) ва В. Суриков номидаги Москва рассомлик санъати институти (1968-74)да таълим олган. Тошкент политехника институти (1974-78) ва Тошкент театр ва рассомлик санъати институти (19781997)да педагог. 1997-йилдан Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтида педагог, профессор (2000). М. асарлари ўзининг миллийлиги, ранглар уйғунлиги билан ажралиб туради; дастлабки асарларидаёқ анъанавий мавзуларга ўзига хос ечим ва талқин бахш этди: "Созандалар" (1968), "Рассом К. Носиров" (1975), "Ёш оила ҳақида қўшиқ" (1976), "Учрашув" (1982) ва бошқа "Сўқоқ мозаикаси", "Рассом ва табиат", "Паркент аёллари" (1980-йиллар) каби манзаралар, "Автопортретли натюрморт" (1982), "Сурхондарё натюрморта" (1982) ва бошқа натюрмортлар туркум асарларида манзара, урф-одатлар мужассамлашган, табиат ва инсон бирлиги тараннум этилган.
1990-йилларда А. Қодирий асарларига, жумладан, "Ўтган кунлар" асарига қаламтасвирда "Кумуш ва Зайнаб", "Хаёл", "Ҳайдалиш куйи", "Фузулийни ўқиб", "Ҳаётим лолазоридан аюрдинг" ва бошқа асарлар яратиб миллий графика ривожига катта ҳисса қўшди. 1972-йилдан республика ва хорижий кўргазмаларда асарлари билан қатнашади. М. асарларвдан бир қисми республика ва чет мамлакатлар музейлари, шахсий тўпламларда сақланади. М. ҳақида "Палитра" (1983) ва "Алишер Мирзо" (2000) номли филмлар ишланган. Аб-дулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1994). "Эл-юрт хурмати" ордени билан мукофотланган (1999).
Алишер Мирзаев. "Учрашув" (1982).
Адабиёт
- Умаров А., Алишер Мирзаев, Т., 1993; Эгамбердиев А., Алишер Мирзо, Т., 1999.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |