Алишер Ибодуллаевич Назруллаев (1953.24.9, Ғиждувон) — уста кулол[1], Ғиждувон кулоллик мактабининг 7-авлод вакили. Ўзбекистон халқ устаси (2002), Ўзбекистон Бадиий академияси академиги (2003).

Алишер Ибодуллаевич Назруллаев
Таваллуди 1953-йил 24-сентябр
Фуқаролиги Ўзбекистон
Таълими Самарқанд меъморлик-қурилиш институти
Касби Кулол
Фаолият йиллари 1975-йилдан ҳозиргача
Болалари Шерзод, Олим, Обид, Шозода
Отаси Ибодулла Нарзуллаев
Мукофотлари

Ёшлиги

Алишер Назруллаев 1953-йил 24-сентябрда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган. Ғиждувон туманида Мирзо Улуғбек номли 3-мактабни тамомлаган. Самарқанд меъморлик — қурилиш институтини тугатган (1975). Қурилишда прораб, муҳандис бўлиб ишлаган. Институтда намунали ўқигани учун раҳбарлик лавозимига ҳам таклифлар бўлган. 1930-йилларгача 70 га яқин оила кулолчилик билан шуғулланган. Аммо кейин пластик ва металл идишлар пайдо бўлиши анъаналарни давом эттириш ва сақлаш тўхтаб қолган. Охир-оқибат, барча устахоналар банкрот бўлади. 1961-йилда устанинг отаси ва бобоси ишлаган охирги устахона ҳам ёпилган[2]. Шунинг учун А.Нарзуллаеву оилавий касби кулолчилик билан шуғулланишни истаган. Бу оилавий кулолчилик иплари 1790-йилдан бери узилмаган[3].

Фаолияти

Ҳунарни отаси уста Ибодулла Назруллаевдан ўрганган. Алишер Нарзуллаэв „Халқаро Уста“ сертификати (халқаро магистр) соҳиби. Уни шахсан ЮНЕСКО Бош директори Федерико Маёр тақдим этган. Шунингдек, „Офарин“ ва „Ташаббус — 98“ касб-ҳунар кўрик-танловлари ғолиби, „Олтин медал“ ва Ўзбекистон Республикаси Президенти мукофоти — „Тико“ автомобили билан тақдирланган[4]. 2002-йилда Ўзбекистон Президентининг Фармони билан Алишер Нарзуллаевга „Ўзбекистон халқ устаси“ фахрий унвони берилган, 2003-йилда эса Ўзбекистон Бадиий академияси (ЎХУ) академиги бўлган. Кўп йиллар давомида Ўзбекистон Бадиий академияси қошидаги „Устазода“ Республика уюшмаси ва Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар ижодий уюшмаси аъзоси сифатида фаолият юритган. Алишер Нарзуллаев Ўзбекистонда хорижда ўтказилган юздан ортиқ кўргазма ва вернисажлар, жумладан, „Эхпо — 2000“ Бутунжаҳон кўргазма-ярмаркасида ўз ишлари билан қатнашган. 2014-йилда Португалиянинг Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтган „Вера — 2014“ халқаро тасвирий санъат кўргазмасида Алишер Нарзуллаев бош мукофот — Гран-прига сазовор бўлган[5]. А.Нарзуллаев асарлари Япониянинг Комацу ва Токио, Ню-Ёрк ва Вашингтон, Ганновер, Бонн ва Берлин, Париж ва дунёнинг бошқа машҳур шаҳарларида бевосита иштирокида намойиш этилган[6].

Алишер Нарзуллаэв 1999-йилда Япония тараққиёт жамғармаси таклифи ва Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Коичи Обата тавсиясига кўра кунчиқар мамлакатга ташриф буюриб, бу давлат халқи маданиятини ўрганган. Олти ой давомида ўзбек маданиятини японларга ўргатган. У машҳур япон кулолчилик усталаридан бири, Япония кулолчилик ассоциацияси президенти Асакура Исокичи Сандаименинг устахонасида ишлаган[7]. 2002-йилда уста Алишер Нарзуллаев Германияда бўлиб, у ерда ҳам немис усталарининг тажрибасини ўрганган.

Уста Алишер Нарзуллаевнинг асарлари Ўзбекистондаги декоратив-амалий санъат музейи ва Давлат тарих музейида, Жаҳон банки музейи ва Шарқ маданияти музейида, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси музейида, шунингдек Германия, Япония, АҚШ, Швейсария ва бошқалардаги музейлар ва шахсий коллексияларда сақланади[8].

Нарзуллаевлар оиласи Ғиждувонда сополчилик тарихини акс эттирувчи музей ташкил қилганлар. Бу мезейнинг машҳур меҳмонларидан бири АҚШнинг сиёсатчи хонимларидан бири Ҳиллари Клинтондир[9][10].

Н. ижодида Ғиждувон кулоллик мактаби анъаналарини ривожлантирган; у яратган сопол буюмлар (товоқ, лаган, коса, кўза, қўшқулоқ ва бошқалар) қўрғошин тусли сирланиши билан ажралиб туради. Нақш замини тўқ жигарранг, шакллар буюм юзасида асимметрик эркин жойлаштирилади; „Думи бургут“ „мурғи сафед“, „гули товус“ каби нақш мужассамотлари қуш, ўсимлик, гул нақшларининг но-зик уйгунлаштирилган шаклида намоён бўлади. Америка, Европа, Осиё қитъаларидаги маданий марказлардаги нуфузли танлов, кўргазмаларда фаол иштирок этади. Н. ишларидан намуналар республика ва хорижий мамлакатлардаги музей, тўплам, хусусий коллексиялардан ўрин олган. "Дўстлик" ордени билан мукофотланган (1996)[11].

Оиласи

Алишер Нарзуллаевнинг уч ўғил ва бир қизи бор, уларнинг барчаси кулолчилик илмини яхши билади. Катта ўғли Шерзод ота касби изидан кетган.

Манбалар

  1. ↑ „Алишер Нарзуллаэв – Керамик аус Гиждуван“. култеурасиа.орг. Қаралди: 20-июл 2023-йил.
  2. ↑ „Узбекский мастер: Константин Симонов спас гиждуванскую керамику от забвения“ (2019-йил 22-феврал). Қаралди: 2023-йил 20-июл.
  3. ↑ „На чем зарабатывают национальные ремесленники“. 2023-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июл 2023-йил.
  4. ↑ „КЕРАМИСТ ИЗ ГИЖДУВАНА НАГРАЖДЕН ГРАН-ПРИ В ЛИССАБОНЕ“ (10-октябр 2014-йил). Қаралди: 2023-йил 20-июн.
  5. ↑ „Ғиждувон кулолчилик мактаби вакили Алишер Нарзуллаев халқаро Гран-при соҳиби бўлди“ (2014-йил 15-октябр). Қаралди: 2023-йил 20-июл.
  6. ↑ „Узбекская керамика признана лучшей на португальском фестивале“ (30-сентябр 2014-йил). Қаралди: 20-июл 2023-йил.
  7. ↑ „Алишер Нарзуллаэв «тҳе Натионал мастер оф Узбекистан», Тҳе аcадемиcиан оф Аcадемй оф арц оф Узбекистан“. Қаралди: 2023-йил 20-июл.
  8. ↑ „Узбекская керамика покоряет сердца европейцев“ (03.14.2014). Қаралди: 2023-йил 20-июл.
  9. ↑ „Хонадонида Ҳиллари Клинтон меҳмон бўлган уста“ (2023-йил 19-июл). Қаралди: 2023-йил 20-июл.
  10. ↑ Притворов, А.П.; Акмалов, А.У.; Лисов, В.А.. Узбекистон Республикаси географик атласи (Узбек) Ванчин В.А.: . ДИК публишерс, Ташкент, Узбекистан, 1999 — 49-бет. ИСБН 5-8213-0011-8. 
  11. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар