Алишер Валижон ўғли Одилов (русча: Алише́р Валижо́н угли Оди́лов; 2001-йил 15-июл, Андижонда туғилган) – ўзбекистонлик футболчи, Фарғонанинг „Нефтчи“ клубида ҳужумкор қанот ярим ҳимоячиси ва ҳужумчи позицияларида ўйнайди[1].

Алишер Одилов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Алишер Валижон ўғли Одилов
Таваллуд санаси 2001-йил 15-июл (2001-07-15) (25 ёш)
Таваллуд жойи Андижон, Ўзбекистон
Бўйи 180 м (590 фт 6 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Нефтчи
Рақами 22
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000—2020 Пахтакор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2020—2021 Пахтакор 0 (0)
2021 →  Олимпик 19 (10)
2022—2024 Олимпик 59 (11)
2024 Химки 0 (0)
2025 Навбаҳор 15 (2)
2025— Нефтчи 17 (4)
Миллий терма жамоа
2018—2020 Ўзбекистон У-20 3 (0)
2021—2024 Ўзбекистон У-23 28 (12)
2025— Ўзбекистон 2 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 28-март учун)

Футболчилик фаолияти

Тошкентнинг „Пахтакор“ ва „Олимпик“ клубларининг ўсмирлар ва ёшлар жамоаларида тўп сурган. Алишер Ўзбекистон чемпионатидаги дебютини 2022-йил 9-март куни „Қўқон 1912“ жамоасига қарши ўйинда (0:1) ўтказган[2].

2024-йил 26-августда Россия биринчи лигаисда иштирок этувчи, Москва вилоятининг „Химки“ жамоаси билан икки йиллик шартнома имзолаган[3][4].

Терма жамоадаги фаолияти

Ўзбекистон У23 терма жамоаси аъзоси сифатида 2022 (иккинчи ўрин) ва 2024-йилги (иккинчи ўрин) ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этган[5].

2022-йилда Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси ҳал қилувчи баҳсда Ҳонконгни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, учинчи ўринни эгаллаган ва Одилов ўйиндаги илк голини киритган.

Парижда 2024-йилги Олимпиада ўйинлари бошланиши арафасида Темур Кападзе Одиловни турнирда қатнашадиган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатига киритган[6][7].

Ютуқлар

Терма жамоа

Ўзбекистон У23
Ўзбекистон
  • МОФА миллатлар кубоги чемпиони: 2025

Клуб

Нефтчи

Манбалар

  1. ↑ „Алишер Одилов“. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси. 2023-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-август.
  2. ↑ {{Соccерwай}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  3. ↑ „Расман! Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси легионерга айланди“ (2024-йил 26-август).
  4. ↑ „Эшитдик-да! Алишер Одилов "Химки" билан шартнома тузди, келишув муддати ҳам маълум“ (2024-йил 26-август).
  5. ↑ {{Соccерwай}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  6. ↑ „Объявлен состав сборной Узбекистана на Олимпиаду-2024. В него вошел футболист из КПЛ“ (ру). Спорц.кз (2024-йил 4-июл). 2024-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 7-июл.
  7. ↑ „Оффиcиал Парис 2024 сқуадс ревеалед“. ФИФА (2024-йил 11-июл). Қаралди: 2024-йил 23-август.
  8. ↑ „Сауди Арабиа дефеат Узбекистан то лифт лонг аwаитед титле“ (эн). тҳе-АФC (2022-йил 19-июн). Қаралди: 2024-йил 23-август.
  9. ↑ „Жапан эдге Узбекистан то лифт сеcонд титле“ (эн). тҳе-АФC. Қаралди: 2024-йил 23-август.
  10. ↑ „Ҳангзҳоу 2022: Узбекистан натионал теам wинс бронзе медал ат тҳе Асиан Гамес“ (эн). УзДаилй.уз (2023-йил 7-октябр). Қаралди: 2024-йил 23-август.

Ҳаволалар