Алишер Саидаббосович Султонов — ўзбекистонлик ҳарбий муҳандис ва давлат арбоби. 2015—2018-йилларда „Ўзбекнефтгаз“ миллий холдинг компанияси бошқарув раиси, 2017—2018-йилларда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти[1][2], Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари (2017-2022), Энергетика вазири (2019-2022).

Султонов Алишер Саидаббосович
 Ўзбекистон Республикаси президентининг энергетик хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси
 
Мансаб даври
2022-йил 7-июндан – 2025-йил 12-декабргача
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши лавозим таъсис этилган
Вориси ?
 Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири
 
Мансаб даври
2019-йил 16-февралдан – 2022-йил 7-июнгача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши лавозим таъсис этилган
Вориси Жўрабек Мирзамаҳмудов
 Ўзбекнефтгаз компанияси бошқарув раиси
 
Мансаб даври
2015-йил 29-августдан – 2018-йил 13-сентабргача
Президент Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Шокир Файзуллаев
Вориси Баҳром Ашрафхонов
 Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти
 
Мансаб даври
2017-йил 4-январдан – 2018-йил 10-январгача
Ўтмишдоши Мираброр Усмонов
Вориси Умид Аҳмаджонов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1967-йил 29-ноябр (1967-11-29) (58 ёш)
Тошкент
Сиёсий партияси Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Биографияси

1984—1989 — А.Ф.Можайский номидаги ҳарбий муҳандислик институти талабаси.

1989—1991 — Ҳарбий хизматда.

1991—1993 — Ўзбекистон Фанлар Академияси Амалий физика институти лазер прибор қурилиш бўлими технологи, халқаро бўлим технологи, тижорат бўлими етакчи муҳандиси.

1993—1996 — Ижара, қўшма ва хусусий корхоналар ходимлари ва тадбиркорларнинг Тошкент шаҳар касаба уюшмаси ташкилий бўлим мудири.

1996—1998 — „Ўзнефтниқайтаишлаш“ аксиядорлик компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши контракти бажарилишини таъминлаш бўйича дирексияси асбоб-ускуналарни тайёрлаш ва қабул қилиш назорати бўйича бош мутахассиси.

1998—1998 — „Ўзташқинефтгаз“ ташқи иқтисодий алоқалар бирлашмаси контрактлар бажарилиши бўйича дирексияси бош мутахассиси.

1998—1999 — „Ўзбекнефтгаз“ миллий холдинг компанияси Шўртан газ-кимё мажмуаси қурилиши бошқармаси тайёрланган асбоб ускуналарни текширувдан ўтказиш ва сотиб олишни назорат қилиш, лойиҳа ҳужжатларини қабул қилиш гуруҳи бош мутахассиси.

1999—2002 — „Ўзбекнефтгаз“ миллий холдинг компанияси Шўртан газ кимё мажмуаси қурилиши бошқармаси бошлиғи.

2002—2013 — „Шўртан газ-кимё мажмуаси“ унитар шўба корхонаси директори.

2013—2018 — Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси.

2013—2015 — „Ўзбекнефтгаз“ миллий холдинг компанияси прогнозлаш, ресурслар ва инвестиция дастурлари бош бошқармаси бошлиғи — бошқарув раисининг биринчи ўринбосари.

2015—2018 — „Ўзбекнефтгаз“ миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси[3].

2017—2018 — Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти.

2018—2019 — Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти.

2017-йилдан 2022-йилгача Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари[4].

2019-йил 16-февралдан 2022-йил 7-июнгача — Бош вазир ўринбосари — Энергетика вазири.

2020-йилдан 2022-йилгача — Ўзбекистон байдарка ва каноэ спорти федерацияси раиси[5].

2022-йилдан 2025-йилгача — Ўзбекистон Республикаси президентининг энергетик хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси.

Оиласи

Отаси — Султанов Саид-Аббас Саидахмедович — Фанлар академияси ишлар бошқармаси бошлиғи бўлган.

Ўғли — Султанов Саидафзал Алишерович — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жиноят-қидирув бош бошқармаси тезкор вакили.

Манбалар

  1. ↑ архив нусхаси, 2018-02-06да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2018-01-24
  2. ↑ МОҚ таркби сайланди
  3. ↑ Алишер Султонов „Ўзбекнефтгаз“ раҳбарлигидан кетди
  4. ↑ „Алишер Султонов бош вазир ўринбосари этиб“. 2017-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 1-ноябр.
  5. ↑ ҳттпс://м.кун.уз/неwс/2020/09/05/алишер-султонов-роwингcаноэ-федерацияси-раиси-лавозимига-сайланди