Alitegin Ibn Husayn
Алитегин Ибн Ҳусайн (?-1035) — Мовароуннаҳр иликхони (1025-34). Қорахонийлардан. Мовароуннаҳрни сомонийлараш тортиб олишда иштирок этган (999-1012). Наср ибн Али вафоти (1013)дан сўнг тахт учун кураш чоғида арслонхонлардан Муҳаммад ибн Али томонидан асир олинган. тахминан 1025-йил асирликдан қочиб Бухорони эгаллаган ва салжуқийлардан Арслон ибн Салжуқ билан иттифоқ тузган. Алига қарши иликхон Мансур ибн Али қўшин тортиб келган, бироқ мағлубиятга учраган. Шувдан сўнг Алитегин Мовароуннаҳрнинг марказий қисми (Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё водийси) иликхони бўлган. Алига қарши Маҳмуд Ғазнавий ва қорахонийларнинг Шарқий Туркистондаги хоқони Қодирхон Юсуф ҳарбий иттифоқ тузиб (1025) Самарқанд яқинида Али қўшини билан тўқнашган. Али Самарқанд ва Бухорони ташлаб чўлга чекинган, хотини ва қизи рақиблари қўлига асир тушган. Бироқ Маҳмуд Ғазнавийнинг асл мақсади Алини фақат заифлаштириш бўлгани сабабидан бир оз вақтдан сўнг Мовароуннаҳрни ташлаб чиққан. Али яна ўз мулкини қайтариб олган. 1032-йил хоразмшоҳ Олтунтош султон Масъуд Ғазнавийннт топшириғига кўра, Алини ерларига ҳужум қилиб Бухорони эгаллаган, бироқ Дабусия яқинидаги жангда ярадор бўлиб, вафот этган. Хоразм қўшини сулҳ тузиб юртига қайтиб кетган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |