Aliye Berger
| Алие Бергер | |
| Таваллуди | 1903-йил 24-декабр |
| Вафоти | 1974-йил 9-август Бüйüкада, Истанбул, Туркия |
| Миллати | Турк |
| Соҳаси | Рассомчилик, ўймакорлик, ранг-тасвир |
| Машҳур суратлари | Гüнеşин Доғушу " ("Қуёш кўтарилиши") |
| Ким та'сир ко'рсатган | Рассом Жон Бакленд-Райт |
Алие Бергер (1903-йил 24-декабр — 1974-йил 9-август) — турк рассоми, ўймакори ва тасвирий санъат ўқитувчиси. Бергер Туркия Республикасининг биринчи гравюра (график санъат тури) ларидан биридир. Экспрессионистик гравюралари ва 1954-йилда Япı Креди Банкининг расм танловида ғолиб чиққанлиги билан машҳур[1].
Ҳаёти
Бергер 1903-йил 24-декабрда Туркия жумҳуриятининг Истанбул шаҳри Буюкада шаҳарчасида туғилган[2]. Оотаси Кабаагачли Шакир Паша ва онаси Гиритли Саре Исмоил Ханим[3]. Синглиси рассом Феҳрелнисса Зеид ва акаси муаллиф Жеват Шакир Кабааğачли бўлган.
Бергер дастлаб Нотре Даме де Сион лицейида ўқиётганда расм ва пианино дарсларини ўрганган[4]. 1947-йилда мусиқа ўқитувчиси Карл Бергерга турмушга чиқди, аммо Бергер олти ойдан ўтгач вафот этди[1].
Кейин Бергер Лондонга кўчган ва у ерда рассом Жоҳн Буcкланд-Wригҳтнинг устозлиги остида гравюра ва ҳайкалтарошликни ўрганишни бошлади. 1951-йилда Истанбулда илк кўргазмасини ўтказди. Унинг „Гüнеşин Доғушу“ („Қуёш кўтарилиши“) расми 1954-йилда халқаро танловда ғолиб чиқди ва кейинги йили 2-Теҳрон Биэнналесида иккинчи ўринни эгаллади[5]. Бергер кейинги ўн йилликларда самарали ишлади[1].
Алие Бергер 1974-йил 9-августда Истанбулнинг Буюкада шаҳрида вафот этди[6]. Истанбулдаги Шаҳзода оролларидаги Буюкада қабристонига дафн этилган.

Хотира
1975-йилда Истанбул тасвирий санъат академиясида Бергернинг вафотидан кейинги ретроспективаси бўлиб ўтди[7]. Яна бир кўргазма 1988-йилда Япı Креди Банк томонидан ташкил этилган. Бергернинг тўртта асари Истанбул расм ва ҳайкалтарошлик музейида, учтаси Албертина музейида намойиш этилган[5]. Унинг 1960-йилги асари „Номсиз дарвешлар“ Ню-Ёркдаги Метрополитен музейида сақланади[8].
2020-йил 24-декабрда Алие Бергер таваллудининг 117 йиллиги муносабати билан унга бағишланган Гоогле Доодле чиққан[5][7].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „А Селеcтион фром тҳе Cоллеcтион - İстанбул Модерн“. www.истанбулмодерн.орг. 2022-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-август.
- ↑ „Неcми Сöнмез, Бергер 100 Яşıна Бастı, Радикал газетеси 24.12.2003“.
- ↑ „Лебриз Санал Дерги - Аşк, Санат Тариҳине Бир İсим Казандıрдı: Алие Бергер“. лебриз.cом.
- ↑ „Ҳüрриет - Ҳабер, Сон Дакика Ҳаберлер, Гüнcел Газете Ҳаберлери“ (туркча). Ҳüрриет. Қаралди: 24-декабр 2020-йил.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „Алие Бергер кимдир? Санатçı Алие Бергер Гоогле'да доодле олду! İşте Алие Бергер'э илиşкин билгилер“ (туркча). www.ҳурриет.cом.тр. Қаралди: 24-декабр 2020-йил.
- ↑ „Алие Бергер: Гоогле ҳонорс Туркиш артист он ҳер 117тҳ биртҳдай | Энтертаинмент“ (инглизча). Девдисcоурсе. Қаралди: 24-декабр 2020-йил.
- ↑ 7,0 7,1 „Алие Бергер'с 117тҳ Биртҳдай“ (инглизча). www.гоогле.cом. Қаралди: 24-декабр 2020-йил.
- ↑ „Унтитлед Дервишес cа. 1960 Алие Бергер“. www.метмусеум.орг. Қаралди: 24-декабр 2020-йил.