Alizée
Ализéэ Жаcотей (талаффузи: Ализе Жакоте; т. 21-август 1984), Ализéэ тахаллуси остида таниқли[1] франсуз қўшиқчи, раққоса ва овоз актрисасидир. Ажаccио шаҳрида туғилиб ўсган.
Ализéэ | |
|---|---|
|
Ализéэ Париждаги Лес Энфоирéс консертида (2013) | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
Ализéэ Жаcотей 1984-йил 21-август |
| Жанрлар | Поп, роcк, шансон, wорлд, электроника, данcе |
| Касби | Қўшиқчи, раққоса, ДЖ |
| Фаолият йиллари | 1999—бугун |
| Фуқаролиги |
|
| Веб-сайт | ализеэ-оффиcиэл.cом |
Ализéэ 1999-йилда Граинес де Стар,[2] (Юлдуз уруғлар) талантлар танловида ютиб, Мйлèне Фармер эътиборига тушди. Мйлèне Фармер ва Лаурент Боутоннат билан ҳамкорликда у оммавий мусиқада ўрнашиб қолган лирик ва тасвирий чегараларни кенгайтирувчи қатор албом ва мусиқа видеолар чиқариб шуҳрат қозонди, НРЖ, Эуропе 1, МТВ, Виргин ва бошқа мусиқа телеканаллардан муқим жой олди. Ижоди давомида унинг "Мои... Лолита", "Л'Ализé", "Ж'эн аи марре!", "Гоурмандисес", "Мадемоиселле Жулиэтте", "Ла Исла Бонита" (кавер), "Парлер Тоут Бас", "Лес cоллинес" ва "À cаусе де л'аутомне" ашулалари Топ-25 чартларга чиқди.
ИФПИ ва СНЕП маълумотларига биноан Ализéэ ХХИ асрда энг кўп сотган франсуз артистлардан бири,[3] ва Франсиядан энг кўп экспорт қилинган қўшиқчидир[4]. Ализéэ мусиқа бизнесига 2000-йилда кирди. Ўшандан бери у бешта студия албоми чиқарди, улардан биринчи иккитасига Лаурент Боутоннат бастакорлик, Мйлèне Фармер шоирлик қилди. Биринчи албоми Гоурмандисес уч ой ичида Платина сертификатига эришди. 2001-йилда чиқарилган Гоурмандисес нафақат Франсияда, балки бутун жаҳонда танилиб, Ализéэ'га 2001-йилда энг кўп сотган франсуз артисти унвонини келтирди[5]. Албомдаги "Мои... Лолита" ашуласи Европа ва Осиё мамлакатлари чартларида биринчи ўринга чиқди.
Гоурмандисес'дан кейин, 2003-йилда иккинчи студиявий албоми Мес cоуранц éлеcтриқуэс чиқди. Ўша йил кузда Ализéэ 43 мамлакатда консертлар берди[6].
Унинг тўртинчи албоми Уне энфант ду сиècле 2010-йил 29-мартида чиқди. 2013-йил март ойида Ализéэ'нинг бешинчи студиявий албоми, 5 чиқарилди. Шунингдек у 2013-йилда Дансе авеc лес Старс (Юлдузлар билан рақс) кўрсатувида қатнашиб, ғолиб чиқди.
Манбалар
- ↑ Эриc Ҳарклероад. „Френч теэн қуээн бреакс тҳе молд“. Даилй Принcетониан (27-сентабр 2001-йил). 2012-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 10-феврал. (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-06-29 санасида архивланган)
- ↑ Ализéэ ИМДбда
- ↑ архив нусхаси, 2013-10-02да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-02-10
- ↑ „Попстарс : Cоуп де тҳéâтре, деух гроупес формéс, Ализéэ инвитéэ д'ҳоннеур !“. Пурепеопле.cом (2013-йил 19-июн). Қаралди: 2014-йил 14-июл.
- ↑ „РФИ CД оф тҳе wеэк: Ализéэ“. 2006-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-январ 2001-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-04-19 санасида архивланган)
- ↑ „Ализеэ: Ле Сите Оффиcиэл: Cонcерт Датес“. 2004-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-декабр 2004-йил.(Ноw оффлине. .)
Ҳаволалар
| Викиомборда „Ализéэ“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |