Alkalimetriya
Алкалиметрия (арабча, алқалй -ишқор ва юнонча метрео — ўлчаяпман) — ишқор миқдорини аниқлашда ҳажмий анализнинг нейтралланиш реаксиясига асосланган усули. Бунда текширилаётган эритмага маълум консентрацияли кислота оз-оздан қўшиб борилади. Реаксиянинг охири илгаридан қўшиб қўйилган индикатор рангининг ўзгаришига қараб билинади. Ишқор миқдори сарфланган кислота миқдорига қараб аниқланади. Эритмалар рангли бўлса, титрлаш усулидан фойдаланилади. Алкалиматериядан эритмадаги ишқор, сода каби аралашмалар миқдорини, сувнинг қаттиқлигини аниқлашда фойдаланилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |