Алкилловчи моддалар – ёғ қатори углеводородларининг бир валентли радикалларини органик бирикмалар молекулаларига киритиш хусусиятига эга бўлган моддалар. Алкилловчи моддалар дори воситалари олишда қўлланади. Улар ситостатик таъсир этувчи моддалар бўлиб, ўсмаларни даволашда иммунодепрессантлар (новембихин, сиклофосфин ва бошқалар) сифатида ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил