Биографияси

Алкивиад-милоддан аввалги тахминан 451-йилда туг'илган.Унинг отаси Клинй Артемисия яқинидаги денгиз жангида триэрага қо'мондонлик қилиб шуҳрат қозонган, милоддан аввалги 447-йилда эса Коронея жангида беотияликлар билан бо'лган жангда ҳалок бо'лган. Боланинг васийларидан бири Перикл бо'лган, унинг характерига эса Суқрот билан до'стлиги катта та'сир ко'рсатган.[1]

Алкивиад- ҳали о'смирлик давридаёқ Суқрот билан бирга ҳарбий юришларда қатнашган ва жангларда до'стлар бир-бирининг ҳаётини сақлаб қолганлар. Аммо Алкивиаднинг нотинч характерининг энг ёрқин жиҳатлари - шуҳратпарастлиги ва ҳар доимбиринчи бо'лишга интилиши - уни ко'пинча яхши бо'лмаган ишларни қилишга ундаган. Ҳатто Суқротнинг ижобий намунаси ҳам бунга то'сқинлик қила олмаган.[2]

У дабдабали ҳаёт кечирган, исрофгарчилик ва қулайликка бо'лган муҳаббати билан ажралиб турган.Ҳатто триэрада ҳам кеманинг палубасининг бир қисмини кесиб ташлашни буюрган,бошқалар каби тахталарда эмас ,балки тасмалардан ясалган то'шакда ухласин.

Ҳарбий юрушлари

Пелопоннес уруши (милоддан аввалги 431-404-йиллар) даврида Алкивиад Потидеяга қарши ҳарбий ҳаракатларда (милоддан аввалги 432-430-йиллар) ва Делия жангида (милоддан аввалги 424-йил) қатнашган.Жасурлиги ва ақл-заковати билан ажралиб турган Алкивиад милоддан аввалги 421-йилдан бошлаб бир неча марта стратег лавозимига сайланган.[3]

Алкивиаднинг келиб чқииши,бойлиги,ко'плаб до'стлари ва қариндошлари ҳамда жанглардаги жасорати унга давлат лавозимларига ё'л очиб берди. Бундан ташқари, у нотиқлик ва ишонтириш қобилиятига ҳам эга эди.[4]

Шунинг учун ёш Алкивиад сиёсий майдонга чиққанида, тез орада унинг фақат икки нафар жиддий рақиби қолди - Феак, у билан Алкивиад тез орада курашиб, устун келди, ва Никий.Тажрибали стратег бо'лган Никий Спарта билан тинчлик тарафдори эди. Ко'п жиҳатдан айнан унинг ҳатти-ҳаракатлари туфайли милоддан аввалги 421-йилда кейинчалик Никий тинчлиги деб аталган шартнома тузилди.[5]

Алкивиад Никийга ҳасад қилиб, афиналикларга урушнинг муқаррарлигини исботлашга ҳаракат қилди.Охир-оқибат, унинг ҳатти-ҳаракатлари туфайли тинчлик бузилди.[6]

Перикл вафотидан со'нг, Афина шаҳри Сицилияга ҳарбий отрядлар юбора бошлади. Улар Сиракуз аҳолиси томонидан адолациз муносабатга учраган ва кейинчалик Афинанинг рақибларига айланган шаҳарларга ёрдам бериш юборилган эди.[7]

Милоддан аввалги 420-йилда Алкивиад халқ йиг'инини Сицилияга якуний г'алабага эришиш учун катта флот юбориш зарурлигига ишонтирди.У Сицилияга уюштириладиган.экспедиция катта истилоларнинг бошланиши бо'лиши мумкинлигини,жумладан Карфаген, Италия ва Пелопоннесни босиб олиш мумкинлигини та'кидлади.[8]

Мулоҳазали ва эҳтиёткор Никий эса халқни бу фикрдан қайтаришга ҳаракат қилди.У Сиракузни бо'сундириш жуда қийин иш деб ҳисоблаган.Аммо унинг маслаҳатларига қулоқ солишмади.Шунингдек, қизг'ин ва ҳаракатчан кишилар бо'лган Алкивиад ва Лисимах билан бирга Никий ҳам стратег лавозимига сайланди.[9]

Экспедиция ё'лга чиқишидан олдин кимдир германларнинг - худо Гермес тасвирланган ҳайкалларнинг - ташқарига чиқиб турган қисмларини синдириб ташлади.Душманлар бу воқеани, шунингдек бошқа диний ҳақорат ва муқаддас нарсаларни таҳқирлаш ҳолатларини ҳам Алкивиадга нисбат бердилар.[10]

Бироқ унга айбловларни рад этиш учун Афинада қолишга имкон беришмади.[11]

  1. ↑ 100 великих адмиралов-Николай Скрицкий.Стр-19. 
  2. ↑ 100 Великих адмиралов
  3. ↑ 100 веоикий адмиралов-Николай Скрицкий.Стр-19. 
  4. ↑ 100 веоикий адмиралов-Николай Скрицкий.Стр-19. 
  5. ↑ 100 веоикий адмиралов-Николай Скрицкий.Стр-19. 
  6. ↑ 100 веоикий адмиралов-Николай Скрицкий.Стр-19. 
  7. ↑ 100 веоикий адмиралов-Николай Скрицкий.Стр-19. 
  8. ↑ 100 веоикий адмиралов-Николай Скрицкий.Стр-19. 
  9. ↑ 100 веоикий адмиралов-Николай Скрицкий.Стр-19. 
  10. ↑ 100 веоикий адмиралов-Николай Скрицкий.Стр-19. 
  11. ↑ 100 веоикий адмиралов-Николай Скрицкий.Стр-19.