Alkogol psixozlari
Алкогол психозлари, металкогол психозлар – алкоголизма" рўй берадиган экзоген-органик руҳий касалликлар мажмуи. Алкогол психозлари сурункали алкоголизмнинг ўрта ва сўнгги босқичларида этил спиртининг организмда парчаланиши вақтида ҳосил бўладиган заҳарли моддалар таъсирида моддалар алмашинувининг бузилишидан вужудга келган метаболитларнинг марказий нерв системасига заҳарли таъсир этиши натижасида келиб чиқади. Алкогол делирийси, „оқ алаҳлаш“ (онг хиралашуви, кўриш, эшитиш ва бошқа галлюцинациялар, бетоқатлик, турли соматик ва неврологик хасталиклар), алкогол галлюцинози (бошқалар тахдид солаётгандай туюладиган эшитиш галлюцинацияси ва ҳоказо). Ўткир ва сурункали, шунингдек рашк васвасаси кўпроқ учрайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |