Алкоголизм — тиббиёт нуқтаи назаридан спиртли ичимликларни мудом ичавериш оқибатида рўй берадиган сурункали касаллик; ашаддий ичкиликбозлик. Кенг маънода — спиртли ичимликларни меъёридан ортиқ ичишнинг кишилар соғлиғи ва меҳнат қобилиятига, маънавий ва маиший ҳаётига, шунингдек жамият фаровонлигига етказадиган зарарлари мажмуи. Алкоголизм индивидуал ва ижтимоий ҳаётнинг ҳамма шаклларига таъсир кўрсатади. Ичкилик таъсирида одамлар жамият ва давлат олдида мас’улият сезиш ҳиссини йўқотиб қўяди, безорилик ва қонунни бузишга алоқадор бошқа хатти-ҳаракатларни қилиши мумкин. Алкоголизм ишлаб чиқаришга зарар етказади, меҳнат интизомининг бузилиши ва унумдорлигининг пасайиши, одамларнинг хасталаниб қолиши ва ҳатто бевақт ҳалок бўлишига олиб келади. Мастликда одамнинг мувозанатни яхши сақлай олмаслиги, диққати чалғиб, атрофдаги вазиятни аниқ била олмаслиги бахциз ҳодисаларга сабаб бўлади.

Алкоголизм
 
Классификацияси ва ташқи линклар
ОМИМ 103780
МедлинеПлус 000944
эМедиcине артиcле/285913/{{{эМедиcинеТопиc}}}
МеСҲ Д000437

Алкоголизм одам организмидаги ҳамма системалар ва аъзолар фаолиятига путур етказади. Ичкиликбоз одам ўзи ичаётган ичкилик миқдорини билмай қўяди, марказий ва периферик нерв системаси фаолияти бузилиб (психик касалликлар, невритлар ва бошқа пайдо бўлади), ички аъзолар функсияси издан чиқади. Ичкиликнинг заҳарли таъсири моддалар алмашинуви, айниқса витаминлар алмашинувининг бузилишига олиб келади. Ичкиликбоз одам қўл бармоқлари, кўз қовоқлари, тил учининг титраб туриши, шунингдек ҳар куни бажариб юрган одатдаги ишини бажара олмай қолиши мумкин. Кўп ичадиган одамда кўз хиралашиб, баъзан қулоқ ҳам оғир тортиб қолади. Ичкиликнинг меъдага таъсири натижасида шу аъзонинг барча функсиялари бузилади. Ичкилик айниқса жигарга зарарли таъсир кўрсатиб, жигар сиррози юзага келади. Алкоголизм панкреатит, қанд касаллиги, стенокардия ва миокард инфаркти касалликларига ҳам сабаб бўлади. Ичкилик ички секреция безлари ва биринчи галда жинсий безларга зарар қилади, мижоз сусайиб, жинсий заифлик пайдо бўлади[1]. Аёллар ичкилик таъсирида тез сўлиб қолади, пушти сусайиб, ҳомиладорлик вақтида ҳар хил асоратлар кўпроқ учрайди. Мудом ичиб юриш кишининг барвақт қариб, ногирон бўлиб қолишига олиб келади. Алкоголизмнинг олдини олиш. алкоголизм белгилари пайдо бўлганда, ичкиликбозни наркология шифохоналарига ётқизиб, узоқ вақт давомида нарколог врач кузатувида мунтазам даволанишни ташкил қилиш керак.

Тавсифи

Сурункали алкоголизмнинг ривожланиши билан қарам одамда салбий фазилатлар кучаяди, у худбин, қаттиққўл ва бошқаларга тоқат қилмай қолади. У ўз нуқтаи назарини ҳар қандай қаршиликни ғазаб ва тажовуз билан қабул қилади, шунинг учун уни турмуш тарзини ўзгартиришга ҳаракат қилиш жуда мушкул. Унинг учун ҳамма нарсанинг марказида алкогол ва у билан боғлиқ нарсалар туради. Аста-секин, қарам одам ўз ишига, оиласига қизиқишни йўқотади, у яқинларининг эҳтиёжлари ҳақида қайғуришдан тўхтайди[2].

Вақт ўтиши билан ичкиликка хирс қўйиш тобора кучайиб, киши ҳудди ҳаддан ташқари очқолган, чанқаган одам кўйига тушади, шунда унинг кўз қорачиқлари кенгайиб, аъзойи баданини тер босади. Мастликнинг биринчи ҳолатдаги берадиган роҳати ҳам камаяди, у эдни инсонни бўшаштирмайди, тинчлантирмайди ҳам, аксинча серҳаракат, тиниб-тинчимас қилиб қўяди. Бемор ичкилик ичмаган вақти ланж, паишонхотир аҳволда бўлади, аммо ичиб олгач жонланиб, ҳаракатлари чаққонлашади. Лекин бундай кўнгил ҳушликдан у тезгина тажанглик, ғазабга тушадиган, йиғлайверадиган ҳолатга ўтиб қолиши, шунингдек, унда ўринсиз рашк, жанжалкашлик, босқинчилик руҳи пайдо бўлиши мумкин[3].

Алкоголизмга муккасидан кетиш

Клиник манзараси

Мастликнинг қуйидаги турлари мавжуд:

Оддий мастлик ҳолати бўлиб, унинг 3 даражаси бор.

1. Енгил даражасида кайфиятнинг кўтарилиши, тетиклик, мамнунлик, ширин хаёллар пайдо бўлади. Бунда нутқнинг баланд бўлиши, тезлашиши, имо-ишораларнинг жонланиши, ҳаракатда аниқликнинг йўқолиши билан характерлидир. Бу даражадаги ичган одамлар бажараётган ишнинг ҳажми, сифати пасаяди. Вегетатив белгилардан юзнинг қизариши ёки оқариши, жинсий майлнинг ошиши намоён бўлади. Мастликнинг енгил даражасида барча воқеалар беморнинг хотирасида сақланиб қолади.

2. Ўртача оғир даражаси — бунда, кўтаринки кайфият, жаҳлдорлик, тажанглик, хафачилик бўлиб туради. Маст киши ўз қобилиятини юқори баҳолайди, ўзўзини танқид қилиш пасаяди, ҳаракатнинг чуқурроқ бузилиши, атаксия ва дизартрия намоён бўлади. Фикрлашнинг сусайиши, нутқнинг секинлашуви, бир сўзни қайта-қайта такрорлаши пайдо бўлади. Беморнинг диққат эътибори пасаяди.

3. Мастликнинг оғир даражаси — бунда, карахтлик белгилари пайдо бўлиб кома ҳолатига тушади. Бунда беморларда мувозанат бузилади, мушаклар атонияси, амимия, дизартрия белгилари намоён бўлади. Беморларда бош оғриқ, бош айланиш, кўнгил айниш, қусиш, нафас олиш ва юрак қонтомир фаолиятида ўзгаришлар бўлади. Натижада, қўлоёқларнинг совуқ қотиши, кўкариб қолиши, ҳароратнинг пасайиши, тутқаноқ хуружлари пайдо бўлиб, ихтиёрсиз тагига сийиб юбориш ва ахлат чиқиши кузатилади. Мастлик ҳолатининг бу даражасида киши хотираси бутунлай сақланмайди.

Оддий мастликнинг ўзгарган тури

Бу, асоратли мастлик бўлиб, бунда руҳий бузилишлар кучайиб ёки пасайиб кетади. Оддий мастликнинг қуйидаги ўзгарган тури мавжуд.

1. Эксплозив тури — мастликка хос баланд кайфият камроқ бўлиб, қисқа вақт бўладиган жаҳлдорлик, норозилик билан алмашиниб туради.

2. Дисфорик тури — бунда, руҳий таранглик, ғамгинлик, жаҳлдорлик, тушкунликка тушиш, атрофдаги кишиларга хавф солиш пайдо бўлади.

3. Истерик турида ҳаракатнинг бузилиши бўлиб, қўлларини қийшайтириб, безовталанади, бунда ўзига енгил жароҳат етказиши мумкин. Беморда

истерик тутқаноқ хуружи пайдо бўлиши мумкин.

4. Депрессив тури-кайфиятнинг пасайиши бўлиб, беморлар кўпинча, йиғлайдилар, ғамгинлик, безовталаниш, ўзига суиқасд қилиш фикрлари пайдо бўлади.

5. Сомноленсия тури— қисқа вақт кўтаринки кайфиятдан сўнг, уйқу келиши ва ухлаб қолиш мумкин.

6. Эпилептоид турида эпилепсия хуружи ва ҳаракат кўзғалишлари кузатилади.

7. Параноид тури—бунда, ҳаракат ва нутқ қўзғалиши кучайиб, атрофдаги кишиларни ҳақорат қилади, уруш ва жанжал қилади.

Касалликка хос мастлик

Касалликка хос мастлик ўта ўткир ўткинчи психоз бўлиб, спиртли ичимлик ичиш натижасида пайдо бўлади. Ҳушнинг қоронғилашуви, уйқуга кетиш, руҳий ёки жисмоний толиқиш билан кечади. Бу ҳолат эркакларда бўлиб, қалтис ҳаракатлар билан ўтади ва тўлиқ амнезия билан тугайди. Алкоголни тез-тез истеъмол қилиш натижасида, одам унга ўрганиб қолади ва сурункали алкогол касаллигига олиб келади. Сурункали алкогол касаллигининг қуйидаги босқичлари мавжуд:

1. Асосий белгиси ичкиликка хос мойиллик (интилиш) бўлиб, оддий ичикиликбозликдан касалликка ўтишдан далолат беради. Бирламчи ичкиликка мойиллик фақат ичкилик ичиш билан ўтадиган маросим пайтида пайдо бўлади. Беморлар ичкилик ичиш мақсадида, бундай маросимларни ўйлаб топадилар ва тезлатадилар. Ўзлари эса жонланиб кетадилар. Ҳамма ишларни ташлаб, ичкилик ичишга шошиладилар, агар беморлар олдида тўсиқлар пайдо бўлса, уларнинг руҳияти, кайфияти пасайиб жаҳлланадилар,

қониқарсиз бўлиб қоладилар. Биринчи босқичда беморлар маст бўлишлари учун ичкилик миқдорини 2—3 баробар ошириб ичадилар. Ичкиликка чидамлиликнинг ошиши қайт қилишнинг йўқолиши билан кузатилади ва мастлик ҳолатига олиб келади. Беморлар бу мастлик ҳолатидаги воқеаларни хотирада сақлаб қолмайдилар (гиёҳванд амнезия.)

2. Касалликнинг биринчи босқичдаги белгиларнинг кучайиши билан абстинент белги (бош оғриқ) пайдо бўлади. Бунда беморда мастлик тугаши билан беҳоллик ва вегетатив ўзгаришлар кузатилади. Бош оғриқ, бош айланиш, юрак уриши, юз ва кўз олмасининг қизариши, тинка қуриши, ланжлик пайдо бўлиши билан давом этади. Бу ҳолат кечаю кундуз пайдо бўлади. Агар бемор озгина ичса, унинг аҳволи яхшиланади. Алкоголизм ривожланиб борса, абстинент ҳолати ҳам оғирлашиб боради.

Бунда вегетатив ўзгаришлар билан бирга соматик ўзгаришлар ҳам қўшилади. Буларга юрак қон томир уришининг бузилиши, иштаҳанинг камайиши, ич

бузилиши, қайт қилиш, қориндаги оғриқлар. Асаб — руҳий соҳасида эса бутун танада титроқ, хавотирлик, васвасалар, ўз-ўзини айблаш, жаҳлдорлик, кўролмаслик, ёмон туш кўришлар, галлуцинациялар пайдо бўлади. Абстинент ҳолати 2—5 кун давом этиб, беморлар эрталабдан бош оғриқ учун ичадилар. Бунда беморни ичкилик ичишдан тўхтатиб бўлмайди. Ичкиликка бўлган чидамлилик бир неча йил давом этади. Беморларда мастлик ҳолати ўзгаради, эйфория даври қисқариб, психопацимон ҳолатлар учрайди. Ичкиликбозликнинг доимий турида беморлар ҳар куни ҳафта, ойлар, йиллар давомида кўп ичадилар. Ичкиликлар ораси қисқа бўлади. Ичкиликбозликнинг даврий турида ёлғон сурункали ичиш бир неча кундан бир неча ҳафтагача давом этади. Алкоголизмнинг иккинчи босқичида соматик кардиамиопатия, жигарнинг ёғ босиши, гастрит ва ижтимоий (оила бузилиши, иш алмаштириш) оқибатлар кучли бўлади.

3. Ичкиликка бўлган чидамлиликнинг камайиши касалликнинг 3- босқичга ўтишини билдиради. Бунда беморлар оз-оздан кун бўйи ичади. Бир неча ҳафтадан бир неча ойга чўзилади. Ичкиликнинг биринчи куни кўп ичиб, охирги кунлари эса ичкиликка чидамлилик камайиб боради. Жисмоний ўзгаришлар юзага келиб, бутунлай ичмай қўядилар. Беморлар уяциз, шарм-ҳаёсиз, уришқоқ, ёлғончи бўлиб қоладилар. Бунда гепатит, юракдаги ўзгаришлар тузалмайдиган даражага келади. Касалликнинг кечиши ичкилик ичгандан унинг иккинчи босқичи бошлангунча, 6—7 йил вақт ўтади. Бу тез ривожланган тури ҳисобланади. Ўрта ривожланган тури 7—15 йилгача, астасекин ривожланган даврида 15 йилдан кўпроқ вақт ўтади.

Сабаблари

Сурункали алкоголизм бу кимёвий қарамликдир. Тана этанолнинг яна бир дозасини талаб қилади, шунинг учун бемор доимий алкогол, спиртли ичимликлар истеъмолидан ўзини тўхтата олмайди. Аммо касалликка олиб келадиган предиспозиция қилувчи омиллар ҳам мавжуд:

  • Янги жамоада мослашишдаги қийинчиликлар.
  • Ўзаро муносабатларни бузмаслик учун ҳамкасблар билан бирга ичиш мажбурияди.
  • Ирсият (агар оилада аллақачон ичкиликбозликлар авжига олган бўлса).
  • Оиладаги муаммолар ёки тўлиқ ёлғизлик.
  • Спиртли дегидрогеназа деб аталадиган ферментнинг минимал миқдори.
  • Доимий стресс ва руҳий азоб.

Белгилари

Кўп ичадиган одам соғлиғида қуйидаги ҳолатлар кузатилади:

  • шамоллаш;
  • яралар ва жароҳатлар;
  • сурункали бош оғриғи;
  • ошқозон-ичак трактининг бузилиши;
  • уйқу бузилиши ҳақида тез-тез шикоятлар.

Ташқи белгилар:

  • юзнинг қизариши;
  • қизарган кўзлар;
  • бармоқларнинг титраши (айниқса эрталаб);
  • чекиш;
  • кўз қовоғидаги доимий кўкаришлар;
  • тўғри ҳаракатлана олмаслик;
  • мушаклар кучсизлиги, оёқ ва тўпиқда оғриқ;

Давоси

Сурункали алкоголизм уч босқичда даволанади: 1. Зарарсизлантириш (дезинтоксикацион терапия); умумий даволаш 40% 20 мл глукоза билан 5% 5,0 аскорбин кислотаси томир ичига 15 кун, унитиол 5% 3—5 мл 6—10 марта мушак орасига; тиосулфат натрий 30% 15—20 мл 10—15 марта томир ичига; натрий хлор 0,9% 1—2 литр томир ичига томчилатиб юборилади; гемодез, реополигукин 400,0 мл томир ичига 4—5 кун, магнезий сулфат 25% 5—10,0 мл эритмасига 40% глукоза қўшиб, томир ичига 14 кунгача берилади. Витамин Б 1 1000 мг, Б6 100 мг, никотин кислота катта дозада берилади. Абстинент ҳолатларда ва сурункали даврларда қўлланади. Абстинент ҳолатида вегетатив астеник асаб ўзгаришларида ноотроп дорилар, феназепам 1—2 мг, седуксен 0,5% 2—4 мл, пирроксин 1—3 мл 2—6 марта қилинади.

Руҳий ўзгаришларда аминазин, тизерсин, галоперидол, тералин, меллерил, депрессияда амитриптилин буюрилади. Иккинчи босқичда даволаш касалликка, ичкиликка мойилликни бартараф этиш, бунда психотерапия усуллари ҳам қўлланади. Ичкиликка бўлган мойилликни бартараф этиш учун психотроп дорилар масалан , карбиден 90—150 мг,

неулептил 30 мг, мелерил 150 мг, терален, этаперазин, пирогенал 250—1500 мпд буюрилади. Спиртли ичимликка жирканчлик ҳиссини уйғотиш мақсадида шартли рефлексларни келтириб чиқариш учун апоморфиннинг янги тайёрланганидан 0,5% 0,2—1,0 мл гача тери остига юборилади. Дори таъсирида қайт қилиш рефлекси кучаяди. Беморга 30—50 мл спирт ичиш тавсия этилади. Қайт қилишни кучайтириш мақсадида қўшимча эмитин 0,05 мг, ипекакуана 0,25—0,5 мг, мис купораси эритмасини 0,5—0,75 мг 150 мл дистилланган сувда эритиб, ичиш буюрилади. Бемор организмида ичкиликка нисбатан чидамсизлик ҳисси уйғотилади. Бунда тетурам (антабус) дорисини 0,125—0,5 г дан ҳар куни 30 кун давомида берилади. Дорининг таъсирини мустаҳкамлаш мақсадида тетурам — алкогол синамаси қўйилади. Бу синама ўтказишдан 3—4 кун олдин тетурам 1,0 г гача ошириб борилади. Бемор ичгандан сўнг, беҳушлик, юрак соҳасидаги оғриқ, қон босимнинг ошиши, тутқаноқ хуружлари кузатилади. Бу ўзгаришларнинг олдини олиш мақсадида, синов олдидан беморларга 8,4% бикорбанат натрий, 10% калсий хлор эритмасини 10%

глукозада аралаштириб, томир ичига юборилади. Беморларга ичкиликка қарши чидамсизликни келтириб чиқариш учун метронидазол (трихопол) 1000—2000

мг ҳар куни, 3—4 ҳафта давомида; фуразолидон 300—800 мг 10 кун давомида; сиамид 50—100 мг 5—6 кун, никотин кислота 100—400 мг 3—4 ҳафта давомида бериб борилади. Бу усулни узоқ муддат қўллаш мўлжалланганда, мушак ичига эсперал ва радетер дориларини жарроҳлик йўли билан киритилади. Учинчи босқичда даволаш—натижаларни барқарор қилиш, касаллик қайталанишининг олдини олиш усулларидир. Бунга психотерапия усуллари, психотроп дорилари қўлланади. Касаллик қайта авж олишининг олдини олиш учун тетурам 0,25—0,75 г, трихопол 0,75—1 г, никотин кислотаси ҳар куни 1—3 ой давомида бериб борилади. 1—2 ой ўтгач, бу курс яна қайтарилади.

Алкогол психози

Алкогол психози ёки ичкилик жонсараклиги ўткир, тўсатдан бошланадиган, беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли касалликдир. Бошнинг шикастланиши, юқумли касалликлар, узоқ уйқусизлик, оғир руҳий кечинмалар унинг пайдо бўлишига олиб келади. Касалликдан олдин уйқунинг бузилиши, беморнинг ваҳимали тушлар кўриб чиқиши. Кўпроқ эркакларда учрайди. Бунинг келиб чиқишида мия тўқималари ичкилик таъсирида заҳарланади. Унда моддалар алмашинуви бузилади. Алкогол психози, асосан, абстинент ҳолатида бошланади. Алкогол психознинг клиник манзараси делирий, галлуцинозлар, васвасалар, энсефалопатия кўринишида бўлади. Бундан ташқари,

психозларнинг аралаш ва ўзгарган турлари кузатилади.

Алкогол делирий

Алкогол делирий (оқ алаҳлаш) тури уч босқичда бўлади:

1. Эмоционал ва ҳаракатлар ҳаяжонланиш, кўп гапириш, фикрлар ва сўзларнинг кўпайиши, имо-ишораларнинг кучайиши, ўта сезувчанлик, кайфиятнинг тез ўзгариши, уйқусизлик ва вегетатив ўзгаришлар пайдо бўлади.

2. Юқоридаги ўзгаришларга кўриш иллузияси ва галлуцинациялари қўшилади.

3. Ташқи ҳодисаларга вақт ва жойга бўлган мўлжалларнинг йўқолиши қўшилади. Делирий психоздаги беморларда галлуцинациялар ҳосил қилиш, масалан, бемор юмуқ

кўзлари устига бармоқ билан секин босиб, уларга ҳар хил кўриниш гапирилганда, уларда кўриш галлуцинацияси пайдо қилиш мумкин. Бемор тоза қоғозда ҳар хил ёзувларни кўриши мумкин ёки узиб қўйилган телефон билан гаплашади. Делирийда ҳар доим титроқ, гандираклаш, юракнинг тез уриши, кўп терлаш ҳолатлари кузатилади. Алкоголли делирий 2—8 кун давом этади ва чуқур уйқу билан тугалланади. Делирийнинг қуйидаги турлари бор:

1. Гипногагик турда уйқу олдидан бемор кўзларини юмганда, саҳнасимон кўриш галлуцинациялари пайдо бўлади ва бемор кўзини очса, бу ҳолат

йўқолади.

2. Делирийсиз — делирий (қалтираш аломати) бутун танада титроқ бўлиб, безовталик, ўзини йўқотиш, ҳаракатланиш, қаёққадир чопиш ҳолатлари кузатилади.

3. Аралаш турида саҳнасимон кўриш галлуцинациялари, васваса ғоялари ва сўз, эшитиш ҳолатлари кузатилади.

Алкоголли галлуцинозлар

Касаллик кечиши ўткир, ўртача ўткир ва сурункали турларга бўлинади. Ўткир тури бир неча соатдан бир неча ҳафтагача ёки 1 ойгача давом этади. Бу бирдан бошланиб, кечқурун ёки тунда уйқусизлик, эшитиш галлуцинозлари кузатилади. Ўртача оғирликдаги тури бир ойдан олти ойгача чўзилади ва эшитиш галлуцинозлари

бўлади. Сурункали тури олти ойдан ошиб кетади. Бунда эшитиш галлуцинозлари доимий бўлиб, беморлар бу овозлар билан баҳслашадилар, уришадилар,

кейинчалик бу овозларга кўникиб қоладилар. Ўзлари тинчланиб, кейинчалик иш қобилиятни тиклаб оладилар.

Алкоголли васвасали психоз

Алкоголли васвасали психознинг қуйидаги турлари мавжуд:

1. Алкоголли параноид (таъқиб қилиш васвасаси)—бунда, беморда бош оғриқ кучаяди, безовталаниш, ҳаяжон, қўрқиш, ҳаракат қўзғалувчанлиги намоён

бўлади. Беморга ҳар қандай киши таъқибчи бўлиб туюлади. Тез орада кўриш ва эшитиш иллузиялари пайдо бўлади. Беморлар таъқибчилардан қочиши ёки ўзларига жароҳат етказиши мумкин. Кечга бориб эса делириоз белгилар, эшитиш галлуцинациялари пайдо бўлади.

2. Рашк васвасалари кўпроқ эркакларда учрайди. Беморларда ўз хотини ўйнаш топиб олгандек, фикрлар пайдо бўлади. Улар, кўпинча, далил ва ашёлар қидириб, хотинларининг орқасидан кузатиб, кийимларини текшириб юрадилар. Беморлар ўз хотинларига нисбатан тан жароҳати етказишлари мумкин.

Алкоголли энсефалопатия

Бунда, ўткир руҳий ўзгаришлар, соматик (терининг оқариб қолиши, кўз оқининг сарғайиши, ҳароратнинг кўтарилиши, юракнинг тез уриши, қон босимнинг пасайиши, ҳушдан кетиш, жигарнинг катталашиши) ва асаб тизимидаги (титроқ, гандираклаш, мушаклар тортиши ёки бўшаши, нистагм, кўришнинг пасайиши, патологик рефлексларининг пайдо бўлиши, энса мушагининг қотиши) ўзгаришлар кузатилади. Карсаков психози сурункали алкогол психозида кузатилади. Бунда хотиранинг пасайиши, жойни, вақтни, атроф-муҳитни беморлар билмайди, конфабулация ва полиневритга хос белгилар пайдо бўлади. Ўтмишда бўлиб ўтган воқеалар

эсда бўлади, касбга, меҳнатга бўлган қобилият сақланиб қолади. Алкогол фалажи кўпроқ эркакларда учрайди. Руҳий ўзгаришлар, фикрлаш, билимлар,

ўз-ўзига танқидий қарашлар камаяди. Эйфория, ҳазиллар, ўзига ишониш кучи юқори бўлади, хотира бузилишлари кузатилади.

Давоси

Алкоголли психоз заҳарланиш босқичида беморларни даволашда гемодез, реополигукин 400,0 мл 2 маҳал кунига, 5% 400,0 мл глукоза эритмасини томир ичига томчилатиб қуйиш буюрилади. 30% 10,0 мл натрий тиосулфат, 5% 5—10,0 мл унитиол, 10% 10,0 мл калсий хлор, 25% 10,0 мл магнезий сулфат дорилари тавсия этилади. Бемор кўзғалганда, седуксен, ГОМК; алкоголли васвасалар, галюсинасияларда аминазин, галоперидол ўртача дозада, булар ҳамма вақт витаминлар билан бирга берилади. Мия шишганда маннит, лазикс ҳамда кокарбаксилаза, аскорбин кислотаси, эуфиллин яхши ёрдам беради. Жигар зарарланганда, метионин, эссенсиал 3—4 маҳал буюрилади. Алкоголли энсефалопатияда витаминлар, пирасетам, аминазин, энсефабол, асефенлар билан бирга бош мияда қон айланишини яхшиловчи дорилар—кавинтон, стугерон ёки синнаризин, сермион буюрилади. Алкоголизмга қарши даволашни психоз тугагандан бир неча ойдан кейин бошлаш мумкин[4].

Дунё миқёсида тарқалиши

Хроник алкоголизм – бу касалликнинг халқаро таснифидан (ИCД) чиқариб ташланган ташхиснинг эскирган номи. ИCД – 10 нинг янги версиясида „алкоголга қарамлик синдроми“ атамаси қўлланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоботига кўра, сайёрамизда 70 миллионга яқин одам алкоголизмдан азият чекмоқда. Бугунги кунда Россияда оғир ичувчилар тоифасига аҳолининг 10 фоизи киради, уларда эркакларнинг улуши аёлларникидан 5-10 баравар ортиқ.

Алкагол таъсирида кузатилган ўлим ҳолатлари (1990-2019)

1950-йилларга қадар Европа ва Америка мамлакатларидаги жамият ва шифокорлар онгида алкоголизм касаллик сифатида эмас, балки инсоннинг ахлоқий заифлиги, бузуқлиги, иродасизлиги натижасида пайдо бўладиган иллат сифатида қаралган. Кейинги йилларда илмий тадқиқотлар натижасида ушбу касаллик биологик, психологик ва ижтимоий каби кўплаб омилларни ўз ичига олганлиги кўрсатилди[5].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент, 2000-йил. 
  2. ↑ „Сйрйнкали алкоголизм“. Қаралди: 28-08-2022.
  3. ↑ Саломатлик энсиклопедияси, 1985-йил — 450-бет. 
  4. ↑ Х. Қ. Шодмонов, Х. Ш. Эшмуродов О. Т. Турсунова. АСАБ ВА РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАР. «Билим» нашриёти, 2004. 
  5. ↑ „Чрониc алcоҳолисм“. 2022-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 12-декабр.

Ҳаволалар