Алкор — Катта Айиқ юлдуз туркумидаги оқ юлдуз; оддий кўз билан кўриш мумкин, равшанлиги т 4,02, спектрал синфи А5. Алкор спектрал-қўшалоқ юлдуз. У Ўрта Осиё кенгликларида ботмайди. Баъзида астрономлар Алкорга қараб атмосферанинг тиниқлигини баҳолайдилар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил