Alla Kushnir
| Алла Кушнир | |
|---|---|
|
Кушнир (1973-йил) | |
| Тўлиқ исми | Алла Шулимовна Кушнир |
| Мамлакат |
|
| Туғилиши |
11-август 1941-йил Москва, Россия ССР, Совет Иттифоқи |
| Вафоти |
2-август 2013-йил (71 ёшда) Тел Авив, Исроил |
| Саравҳа | Аёл гроссмейстер |
| Юқори рейтинги | 2430 (январ 1990-йил) |
Алла Шулимовна Кушнир (ибронийча: אלה שולימובנה קושניר ; русча: Алла Шулимовна Кушнир; 1941-йил 11-август — 2013-йил 2-август) — асли исроиллик аёл шахматчи. У 1962-йилда ФИДЕ халқаро устаси (WИМ) ва 1976-йилда аёл гроссмейстер (WГМ) унвонлари билан тақдирланган[1]. 2017-йилда у Бутунжаҳон шахмат шон-шуҳрат залига киритилди[2].
Ҳаёти
Алла Кушнир 1974-йилда Совет Иттифоқидан Исроилга кўчиб ўтган.
Шахматдаги фаолияти
Кушнир кетма-кет уч марта аёллар ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг Челленжери бўлган. У Нона Гаприндашвилига чемпионлик учун ўйинларда мағлуб бўлди, жумладан, Кушнир қуйидаги натижаларга эришган:
- 1965-йил Ригада +3 −7 =3;
- 1969-йил Тбилиси-Москвада +2 −6 =5;
- 1972-йил Ригада +4 −5 =7.
Турнирларда у Сухумидаги номзодлар турнирида (Милунка Лазаревич ва Татяна Затуловская билар биргаликда) 1964-йилда 1-3 ўринни эгаллади, 1967-йилда Бебержикда бўлиб ўтган мусобақада ғолиб бўлди, 1967-йилда Суботиcа (номзодлар турнири) ғолиблигини қўлга киритди, 1968-йилда Белградда 2-ўринни эгаллади. 1969-йил Синайда, 2-3-ўринларни (Вобралова билан кетма-кет, турнирда Иванка ғалаба қозонган) забт этган. 1971-йилда Вейк-ан-Зеэда, 1971-йили Белградда (Гаприндашвилидан олдинда), яна шу йили Москвада, 1973-йилда Врняčка Банжада бўлган мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, умумий аёллар рейтингида 31-ўринни эгаллаган. Шунингдек, 1976-йили Роосендаал Интерзонал мусобасида ғалаба қозонди (Ахмиловская биргаликда).
Кушнир аёллар шахмат олимпиадасининг уч карра ғолиби бўлган: 1969 ва 1972-йилларда у Совет терма жамоаси ўйинчиси сифатида турнирда ғолибликка лойиқ кўрилган, ҳар икки мусобақада у 2-тахтада энг яхши натижасини намойиш этган[3][4] ва 1976-йилда уни Исроил жамоасида 1-тахтада энг яхши натижа кўрсатган шахматчи сифатида этироф этилган[5].
Алла Кушнир Липецкда аёллар ўртасидаги 5-СССР чемпионати (1959), Бокуда Волперт СССР аёллар чемпианати (1961) мусобақаларида 3-4-ўринларни, Ригада Волперт СССР аёллар чемпионатида (1962) эса 2-3-ўринларни қўлга киритган. Бокуда ўтказилган Кословская СССР аёллар ўртасидаги шахмат мусобақасида 3-4-ўринлар билан турнирни якунланган.Ушбу турнир плей-офф ўйинида Кушнир Кословскаяни мағлуб этди: 4-2. 1970-йилги Белци шаҳрида бўлган СССР аёллар чемпионатида эса Раннику билан 1-ўринни эгаллади. Кушнир Москвада Раннику билан ўтказилган плей-офф ўйинида 4 та ғалаба қозонди, натижа: 1⁄2 −31⁄2.
Вафоти
Алла Кушнир 2013-йилда Тел-Авивда, 72 ёшга тўлишидан тўққиз кун олдин, номаълум сабабларга кўра вафот этди[6].
Манбалар
- ↑ Алла Кушнир ратинг cард ат ФИДЕ (арчивед)
- ↑ „Алла Кушнир“. Wорлд Чесс Ҳалл оф Фаме.
- ↑ 4тҳ Wоменъс Чесс Олймпиад: Лублин 1969
- ↑ 5тҳ Wоменъс Чесс Олймпиад: Скопже 1972
- ↑ 7тҳ Wоменъс Чесс Олймпиад: Ҳаифа 1976
- ↑ Алла Кушнир ҳас пассед аwай ин Тел Авив (Wайбаcк Мачине сайтида 13-август 2013-йил санасида архивланган), чесс-неwс.ру, 11 Аугуст 2013.