Allantois
Аллантоис, эмбрион қовуғи (Аллантоис) — судралиб юрувчилар, қушлар ва сут эмизувчилар — амниоталарнинг эмбрион пардаларидан бири. Орқа ичакдан ҳосил бўлади, амнион билан сероз парда орасида жойлашади. Эмбрионда нафас олиш, чиқариш ва озиқлантириш вазифа-сини бажаради. Судралиб юрувчилар ва қушларда Аллерго яхши ривожланган. Сут эмизувчиларда эмбрион бачадонда тараққий этганлигидан Аллерго бир қанча ўзгаришларга учрайди ва юлдош (плацента) шаклланишида қатнашади. Аллерго деворидаги бир талай қон томирлари эмбрион билан ташқи муҳит ёки эмбрион билан она организми уртасида газ алмашинувини таъминлайди. Эмбрион ривожланишининг сўнгги даврларида Аллергонинг эмбрионда қолган қисми қовуққа айланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |