Allelopatiya
Аллелопатия (юн. аллелон — ўзаро, патҳос — таъсир) — турли организмларнинг ҳар хил моддалар ажратиб чиқариш орқали ўзаро таъсир кўрсатиши. Мас, айрим микроорганизмлар антибиотиклар ишлаб чиқариб бошқа микроорганизмлар ривожланишини заифлаштиради ёки уларни бутунлай нобуд қилади; айрим юксак ўсимликларнинг моддалар алма-шинуви жараёнида ҳосил қилган заҳарли моддалари бошқа ўсимликларга таъсир этиб, ўсимлик фаолиятини кучайтиради ёки пасайтиради; ҳашаротлар эса юксак ўсимликларга таъсир қилувчи моддалар ишлаб чиқаради ва ҳоказо.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |