Аллентоwн – АҚШнинг Пеннсилвания штатидаги Леҳиг округининг марказидаги шаҳар[2]. 2020-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Аллентоwн Пеннсилвания штатидаги энг кўп аҳолига эга шаҳарлар ичида учинчи ўринда туради. Шаҳар аҳолиси эса 125,845 нафарни ташкил этади. Шаҳарга 1867-йилда асос солинган.

Shahar markazi
Шаҳар маркази

Герб
Gerb
Байроқ
Bayroq
Штат таркибидаги шаҳар
Таркибида Пеннсилвания
Асос солинган санаси 1867-йил 12-март (1867-03-12)
Мер Маттҳеw Туэрк
Аҳоли (2020-йил) 125845
Зичлиги 2766.35 киши./км²
Миллатлар таркиби инглизлар, немислар
Майдони 46.64[1] км²
Вақт минтақаси −4
Почта индекси 18101, 18102, 18103, 18104, 18105, 18106, 18109, 18175,, 18195
Расмий сайти аллентоwнпа.гов
Харитада

Шаҳар Филаделфиядан 48 мил (77 км) шимолда ва Ню-Ёрк шаҳридан эса 78 мил (126 км) ғарбда жойлашган.

Тарихи

ХВИИИ аср

1700-йилларгача шаҳар ҳудуди ўрнида ўрмон бўлган. Ушбу даврда яшаган Ленапе қабиласи вакиллари ўрмон ҳудудида овчилик билан шуғулланишган. Шаҳарга ко'чиб келган кўчманчи қабилалар ўтроқ ҳаёт тарзига ўтгач, шаҳар турли қисмларга бўлиниб кетган ҳамда ХВИИИ асрнинг ўрталарида шаҳарчалар сони 42 тага етган.

Шаҳарнинг номланишида шаҳар асосчиси Алленнинг хиссаси ко'проқ бо'лган. Ҳозирги кундаги шаҳарнинг 7-сонли кўчасига унинг номи берилган.

Америка инқилобий уруши даврида

Америка инқилобий урушида касалхона вазифасини бажарган бино

Шаҳарда жойлашган „Ҳамилтон“ кўчасида Америка инқилобий уруши пайтида яраланган аскарлар учун мўлжалланган касалхона мавжуд бўлган. Шунингдек, инқилобий уруш даврида қўлган олинган асирлар учун „Гордон“ кўчасида лагер барпо этилган. Урушда ғалаба қозонган Георге Wашингтон ва унинг қўшинлари 1777-йилда Аллентоwнда бир кеча қолишади ва шу кўча кейинчалик „Wатер стреэт“ номини олади.

ХИХ аср

1810-йилда АҚШда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, шаҳар аҳолиси 700 кишини ташкил этган. Пеннсилвания ҳамдўстлиги кенгашишининг 1811-йил 18-мартдаги қарорига мувофиқ, шаҳар Норгемптон округи таркибига қўшилган. Округга қўшилгач, Норгемптон марказий банки барпо этилди. Леҳиг дарёси устидан 160 метр узунликка тенг бўлган „Ҳамилтон“ кўприги қурилган. 1829-йилда шу дарёнинг шарқий қисмида ҳам кўприк қурилди. 1848-йилда дарё бўйлаб, темирйўл ҳам қурилди.

ХХ аср

1905-йилда „Маcк Труcкс“ компанияси қароргоҳини Бруклин шаҳридан Аллентоwнга кўчиради. Кейинчалик шаҳарда компаниянинг 8 та заводи қурилган. ХХ аср бошларидан кўплаб сурияликлар христианлар шаҳарга кўчиб кела бошлайди. 2015-йилги маълумотларга кўра, 5200 га яқин аҳоли асли сурияликлар ҳисобланишади. ХХ асрда шаҳар аҳолисининг катта қисми немис тилида сўзлашган.

Географияси

Тунда шаҳар биноларининг кўриниши

Шаҳар манзараси ва аҳоли пунктлари

Шаҳарнинг шарқида „Тҳе Wардс“ биноси жойлашган бо'либ, ХИХ аср охирида саноатлаштириш пайтида барпо этилган. „Wест Энд“ савдо тармоқлари 15-ко'чада жойлашган. Шаҳар марказидаги энг баланд бино — „ППЛ Тоwер“ ҳисобланиб, баландлиги 98 метрни ташкил этади. Шунингдек, шаҳарда 8500 о'ринли ёпиқ арена биноси ҳам мавжуд бо'либ, маҳаллий ҳоккей клубига тегишли. 2015-йилда „Америcус Ҳотел“ ва „Марриотт ҳотел“ каби меҳмонхоналар о'з фаолиятини бошлаган.

Тоғлари

Шаҳарда бир неча тог' тизмалари мавжуд. Уларнинг о'ртача баландлиги 1000 метрдан 2000 метргачани ташкил қилади. Леҳиг водийси ҳамда Норгемптон округларини жанубий тог'лар ажратиб туради.

Иқлими

„Кöппен“ ма'лумотларига ко'ра, шаҳар иқлими континентал иқлимига хос. Январ ойининг о'ртача ҳарорати, -1,1 °C ни ташкил этади. Энг паст ҳарорат 1994-йил 21-январда (−26 °C) даража билан қайд этилган. Июл ойининг о'ртача ҳарорати, 24,2 °C. Энг юқори ҳарорат 41 °C даража билан 1966-йил 3-июлда қайд этилган.

Аҳолиси

Аҳоли ўсиш тарихи
Йил Аҳоли %±
1790486—
1800573179%
1810710239%
18201 132594%
18301 757552%
18402 493419%
18503 703485%
18608 0251 167%
187013 884730%
188018 063301%
189025 288400%
190035 416401%
191051 913466%
192073 502416%
193092 563259%
194096 90447%
1950106 756102%
1960108 34715%
1970109 87114%
1980103 758−56%
1990105 09013%
2000106 63215%
2010118 032107%
2020125 84566%
У.С. Деcенниал Cенсус[3][4]

2020-йилги АҚШ аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Аллентоwнда 125 845 киши истиқомат қилади. Улардан 54,2 фоизи испан, 32 фоизи испан бўлмаган оқ танли аҳоли, 10,4 фоизи эса маҳаллий қора танли аҳоли ҳисобланади.

18 ёшгача бўлган аҳоли 24,8% ни, 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган аҳоли 11,2% ни, 25 ёшдан 44 ёшгача бўлган аҳоли 29,8% ни, 45 ёшдан 64 ёшгача аҳоли 19,1% ни ҳамда 64 ва ундан ёши катталар 15,1%ни ташкил қилади. Эркакларнинг ўртача даромади 30,426 долларни, аёлларники эса 23,882 долларни ташкил қилган. 2010-йил феврал ҳолатига кўра, аҳолининг 10 фоизи ишсиз ҳисобланади.

Таълим тизими

Шаҳарда юқори синф ўқувчилари учун мўлжалланган 2 та давлат мактаби мавжуд.

Медиа

Телевидения

Аллентоwн Филаделфиа медиа бозорининг бир қисми ҳисобланади ҳамда у мамлакатдаги тўртинчи энг катта телевизор бозоридир. Аллентоwнда Филаделфияги йирик тармоқлардан 3 тасини жойлашган :КЙW-ТВ канал 3(CБС), WCАУ канал 10(НБC),WПВИ канал 6(АБC) ва WТХФ канал 29(ФОХ)ларди.

Газета ва журналлар

Аллентоwндаа иккита кундалик журнал бор. Улар „Тонгги чорлов“ ва „Вақт ифодаси“ журналларидир.

Манбалар

  1. ↑ „АрcГИС РЕСТ Сервиcес Диреcторй“. Унитед Статес Cенсус Буреау. 2022-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-октябр.
  2. ↑ Салтер, Роса. Тwо ин туне wитҳ тҳе тимес ** Ат 175, Аллентоwн Банд, Америcа'с олдест, пресервес бест оф нтр55нҳ54традитион. (2003-йил 20-апрел), с. Э.01.. „1967: Аллентоwн намед Банд Cитй-У. С.А“
  3. ↑ „Cенсус оф Популатион анд Ҳоусинг“. Cенсус.гов. 2015-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-июн.
  4. ↑ „Cенсус Популатион АПИ“. Унитед Статес Cенсус Буреау. 2022-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-октябр.