Аллил спирт, CҲ2=CҲ-CҲ2ОҲ — оддий тўйинмаган спирт, молар массаси 58,08. Қўланса ҳидли, рангсиз суюқлик, суюқланиш температураси — 129°, қайнаш температураси 96,9°. Сувда, этил спирт ва этил эфирда яхши эрийди. Сув билан азеотроп аралашма (28 % Ҳ2О; қайнаш температураси 89°) ҳосил қилади. Саноатда аллил спирт аллил хлоридни 100° да, 1,0 МПа босимда ишқор иштирокида гидролизлаб олинади. Спиртларга ва қўш боғли бирикмаларга хос барча реаксияларга киришади. Аллил спирти глицерин, акролеин, оддий ва мураккаб аллил эфирлар, синтетик смолалар ва фармацевтик препаратлар олишда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил