Alliteratsiya
Аллитерация (Тавзи) — шеърда, жумлада, бандда ва қисман насрий асарларда ҳам бир хил ундош товушларнинг такрорланиши. Товушлар оҳангдорлиги, асосан бир хил товушларнинг такрорланишидан ҳосил бўлган оҳангдорлик аллитерация деб юритилади.
Аллитерация (лотинча ад га, да, литтера — ҳарф) — қаранг Саж[1].
Мисол:
Қаро қошинг, қалам қошинг,
Қийиқ қайрилма қошинг, қиз,
Қилур қатлимга қасд, қайраб
Қилич қотил қарошинг, қиз…
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |