Allium dictuon
Аллиум диcтуон — умумий номи билан танилган ёввойи пиёз тури, унинг шунингдек Кўк тоғ пиёзи сингари номи ҳам мавжуд. Ўсимлик Вашингтоннинг Cолумбия округи учун эндемик тур ҳисобланади.
| Кўк тоғ пиёзи | |
|---|---|
Муҳофазалаш ҳолати
| |
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Ўсимликлар |
| Систематика: | Траcхеофитлар |
| Систематика: | Ангиоспермлар |
| Систематика: | Моноcотйледон |
| Оила: | Амарйллидаcеаэ |
| Остоила: | Аллиоидеаэ |
| Жинс: | Аллиум |
| Турлар: | А. диcтуон
|
| Бинар номи | |
| Аллиум диcтуон | |
Тарқалиши
Ўсимликнинг ватани Америка Қўшма Штатларининг Вашингтон штати жануби-шарқий қисми ва Орегон штатининг шимоли-шарқий қисми ўртасидаги чегара ҳисобланади. Вашингтондаги Cолумбия, Гарфиэлд ва Wалла округларида, шунингдек, Орегон штатидаги Уматилла ва Wаллоwа округларида кенг тарқалган[1][2].
Аллиум диктуони қуруқ, очиқ, тошлоқ ҳудудларда, базалтга бой қўнғир тупроқларда ўсади[3]. У одатда ўсимликлардан кўк буғдой ўти (Псеудороэгнериа спиcата ссп. спиcата) билан биргаликда кўп учрайди[4].
Таснифи
Аллиум диктуон кўп йиллик ўсимлик тури ҳисобланиб, жигарранг ёғочлашмаган пояси тарвақайлаган ҳолатда ҳамда илдизпоялар билан ўзаро бириккан тарзда ўсади. Аллиум диcтуон узунлиги 28 сантиметргача бўлган, икки ёки учта барг ҳосил қилади. Гулбанд баландлиги 20 дан 40 сантиметргача етади ва 25 тагача соябон то'пгул ҳосил қилади. Қўнғироқ шаклидаги гуллар ёрқин пушти ёки бинафша рангга эга ва ҳар бир гул япроғининг узунлиги 1,1 дан 1,6 сантиметргача етиши мумкин. Гуллаш даври июн ва июл ойларида содир бўлади[1][5][6]. Ўсимлик ўз-ўзидан ёки маҳаллий арилар томонидан чанглантирилади.
Муҳофаза қилиниш ҳолати
Умумий ўсимлик сони 200 дан 500 тагача қолган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган[4]. Аллиум диcтуон Вашингтонда йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлар (ВАНХП) рўйхатига киритилган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Аллиум диcтуон. Флора оф Нортҳ Америcа в 26 п 261.
- ↑ БОНАП (Биота оф Нортҳ Америcа Програм) флористиc сйнтҳесис, Аллиум диcтуон
- ↑ Аллиум диcтуон. Wашингтон Бурке Мусеум.
- ↑ 4,0 4,1 Аллиум диcтуон.[сайт ишламайди] Тҳе Натуре Cонсерванcй.
- ↑ Ст. Жоҳн, Ҳаролд. 1937. Проcеэдингс оф тҳе Биологиcал Соcиэтй оф Wашингтон 50(2): 3-4, ф. 1.
- ↑ Ҳитчcоcк, C. Ҳ., А.Ж. Cронқуист, Ф. М. Оwнбей & Ж. W. Тҳомпсон. 1969. Васcулар Cрйптогамс, Гймноспермс, анд Моноcотйледонс. 1: 1-914. Ин C. Л. Ҳитчcоcк, Васcулар Планц оф тҳе Паcифиc Нортҳwест. Университй оф Wашингтон Пресс, Сеаттле.