Алломалар музейи (Хива) – музей „Ичан қал’а“ давлат музей-қўриқхонасидаги 1765-йилда қурилган Муҳаммад Амин иноқ мадрасасида жойлашган.[1] Музейда Хоразм Маъмун академияси тарихи, академияда фаолият юришган олимларнинг асарлари, уларнинг илмий мероси ўрин олган. Музейда нафақат ренессанс давридаги ўзбек олимлари, балки озарбайжонлик олимларнинг нодир асарлари ўрин олган.

Алломалар музейи
Умумий маълумот
Жойлашуви Хива
Манзили Муҳаммад Амин иноқ мадрасаси
Шаҳар Хоразм
Мамлакат Ўзбекистон

Музей экспонатлари

Музейда;

  • Абу Абдулло Муҳаммад Ибн Мусо ал-Хоразмий; Хоразмнинг Хива шаҳрида туғилган. Буюк математик астроном олим бўлиб, алгебра фанининг асосчиси ҳисобланади, „Ал жабр вал Муқобала“ асаридан алгебра фанига асос солган. Алгаритм сўзи буюк алломанинг номидан келиб чиққан. Музейда зич жадвали берилган унда асарлари ҳамда ўша вақтда маълум бўлган 5 та сайёра, ой, қуёш, юлдузлар ҳақида умумий маълумот берилган, 116 та жадвалдан иборат.
  • Абу Райҳон Беруний; Хоразмнинг қадимги пойтахти Кат шаҳрида туғилган. У ҳам Буюк математик астроном олим. Биринчи бўлиб глобусни яратган. Беруний томонидан чизилиган биринчи дунё харитаси музейда мавжуд. Ер думалоқ шаклда ва у қуёш атрофида айланади деган фаразни илгари сурган. Бундан В аср ўтиб инглиз олими бу фаразни исботлаб берган. Абу Райҳон Беруний ҳам 70 дан ортиқ тил ва шеваларни билган
  • Абу Али ибн Сино; Бухоро яқинидаги Афшона қишлоғида туғилган. 10 ёшида Қур’они Каримни тўлиқ ёд олган. ХВИ-ХВИИ ёшида машҳур табиб бўлиб танилган. Ҳозирда музейда унинг машҳур Тиб қонунлари асарининг кўчирма нусхаси сақланиб келинади, унинг асли эса Тошкент шахрининг Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар бўлимида сақланади. Ҳамда музейда Қур’они Карим Ёсин сурасининг кўчирма нусхаси 1883-йилда Санкт-Петербургда чоп эттирилган. Куфий (араб ёзувининг энг қадимги ёзувларидан ҳисобланади) ёзиувида ёзилган. Устурлоб асбоби Беруний ҳамда Аҳмад Фарғоний томонидан ясалган бўлиб, Беруний 25 ёшида абсерваторияда турли хил тажрибалар ўтказишда қўллашган. Ушбу асбоблар ёрдамида ёруғликни чиқиш тушиш пайтини ҳамда жойни географик кенгилигини аниқлашда фойдаланишган.
  • Маҳмуд Замахшарий;
  • Насриддин Тусий;
  • Афзалиддин Хоқоний Ширвоний;
  • Абумуҳаммад Илёс ибн Юсуф ибн Закий Муайяд Низомий Ганжавий;
  • Мухаммад ибн Сулейман Фузули каби олимларнинг асар ва илмий мероси музейда намойиш қилинади.[2]

Янгиликлар

2022-йил 22-июнда Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари қадимий Хива шаҳрини зиёрат қилишди[3]. Зиёрат пайтида Президентлар Ота дарвозадан кириб, Кўк минора, Кўҳна арк саройи, Шерғозихон мадрасаси, Жума масжиди, Тош ҳовлини томоша қилди, Алломалар музейи билан танишди[4].

Манбалар