Аллометрия (юн. аллос – бошқа, ёт, метрос – ўлчов, мезон) – Индивидуал ривожланишнинг турли босқичларида тана аъзоларининг номутаносиб ўсиши. Манфий (бирор аъзо, мас, ёш бола калласининг секин ўсиши) ва мусбат А. (жадал ўсиш) фарқ қилинади. Аллометрия турли аъзолар ва тана қисмлари ўсиш сур’атининг ўзгаришида намоён бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил