Allopatiya
Аллопатия (юн. аллос — бошқа, ёт ва патҳос — дард) — немис врачи С. Ганеман киритган термин. У гомеопатия деган даволаш схемасини ишлаб чиқиб, ўз замонидаги мавжуд даволаш усулларига қарши қўйди ва уни Аллопатия деб атади. Ганеман Аллопатия касалликни даволашда унинг белгиларига қарама-қарши белгиларни юзага чиқарувчи дорилардан фойдаланишни тавсия этади. Замонавий тиббиёт касаллик белгиларини даволамай, балки касаллик сабабларини бартараф қилишга интилади ва қарама-қарши даволаш тар-тибига амал қилмайди, шунинг учун за-монавий тиббиётга Аллопатия термини тўғри келмайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |