Allopoliploidiya
Аллополиплоидия (юн. аллос -бошқа ва полйплоос — кўп каррали) — ҳар хил турлар ёки авлодларга мансуб организмларни чатиштириш натижасида олинган дурагайларда икки ва ундан ортиқ геномларнинг каррали ортиши туфайли вужудга келган полиплоидия. Аллопоплоидия дурагай полиплоидия деб ҳам аталади. Соматик ҳужайраларда ҳар икки ота-онанинг икки ҳисса ортган хромосомалари тўпламига эга бўлган Ааллотетраплоидлар ёки амфидиплоидлар дейилади. Аллополиплоидия муҳитнинг турли хил экстремал шароитларига юқори адаптив мосланувчанлиги ва чидамлиги билан диплоидлардан ажралиб туради. Аллопоплоидия янги форма ва тур пайдо бўлишининг омили сифатидаэволюцияда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ундан селексия ишларида фойдаланилади. Экинларнинг кўп турлари (масалан, Мексика ва перу ғўзаларинингг тетраплоид навлари) аллополиплоидлар ҳисобланади. Аллопоплоидия диплоид организмларга нисбатан серҳосил бўлади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |