Allotropiya
Аллотропия (юн. аллос — бошқа ва тропос — бурилиш, йўналиш) — кимёвий элементнинг тузилиши ва хоссалари турлича бўлган икки ёки ундан ортиқ оддий модда ҳолида мавжуд бўла олиши. Бу аллотропик модификация деб аталади. Масалан, углерод табиатда олмос, графит ёки кўмир ҳолида учрайди. Умуман ҳозир маълум бўлган кимёвий элементлар сони юздан ортиқ, буларнинг аллотропик шакл ўзгаришлари бўлган оддий моддалар сони эса 400 га етади. Аллотропия ҳодисасига модда молекуласидаги атомлар сони (масалан, О2 — кислород, О3 — озон) ёки модданинг кристалл панжараси турлича бўлиши сабаб бўлади (масалан, оқ ва кулранг қалай).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |