Алмаъий — (1091-92 йилда вафот этган) Муҳаддис, муфассир, шайх, хатиб ва воизчи олим.

Алма’ий
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Танилган соҳаси муҳаддис, муфассир, шайх, хатиб, воиз

Алмаъийнинг тўлиқ исми- Абу Абдуллоҳ Ҳасан ибн Али ибн Халил ибн Жаброил ибн Ҳалил ибн Солиҳ ибн Муҳаммад Алмаъий бўлиб кўплаб илмий, тарихий асарлар ёзган. Бироқ, жуда кўп сонли Муҳаммад Пайғамбар (а.с.) ҳадислари ҳақидаги ривоятлари эътироф этилмайди, яъни, заиф ҳадислардир. Алма’ий. Қуръони карим билимдонларидан Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Сурий, Абу Толиб ибн Ғайлон ва бошқалардан таҳсил олган. Абу Наср Муҳаммад ибн Махмуд Саромадий Шужўий ва бошқа алломадан ҳадис тинглаб, ёзиб олганлар. Алма’ий 120 дан ортиқ ҳадис китобларини тузган.[1]

Адабиётлар

  • „Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси“; Самарқанд:Имом Бухорий халқаро маркази 2018.

Манбалар

  1. ↑ Ёқут Ҳамавий. Муъжаму-л-булдон. Ж. ВИ. — Б. 21-22.