Алма анд Ҳоw Ше Гот Ҳер Наме (таржимаси:Алма ва унинг исмининг келиб чиқиши) – 2018-йилда Жуана Мартинез-Неал томонидан ёзилган ва чизилган болалар учун расмли китоб. Асарда тўлиқ исми Алма Софиа Эсперанза Жосé Пура Cандела бўлган қизча ҳақида ҳикоя қилинади. Алма ўзида жуда кўп исм бор деб ўйлайди ва шунинг учун отасидан улар ҳақида сўрайди. Отаси эса уларнинг ҳар бирини кимнинг шарафига қўйганини тушунтириб беради. Китоб учун ғоя Мартинез-Неалнинг перулик муҳожир сифатидаги тажрибаси ҳамда фарзандлари туғилиши билан боғлиқ ҳолда келиб чиққан. Асар жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинган ва 2019-йилда иллюстрациялари учун Cалдеcотт Медал мукофотига сазовор бўлган. Китобдаги графит ва рангли қалам иллюстрациялари кўк ва пушти каби озгина ранглардан фойдаланган. Мартинез-Неал китоб мавзуси оилага боғлиқ бўлгани учун унда фотоалбом муҳитини яратишни мақсад қилган.

Алма анд Ҳоw Ше Гот Ҳер Наме
Муаллиф(лар) Жуана Мартинез-Неал
Мамлакат Америка Қўшма Штатлари
Тил инглизча
Жанр(лар)и Болалар адабиёти
Нашр этилган санаси 2018-йил 10-апрел
Нашриёт Cандлеwиcк Пресс
Саҳифалар сони 32
Мукофот(лар) Cалдеcотт Ҳонор
Эзра Жаcк Кеац Боок Аwард
ИСБН 978-0-7636-9355-8
Сюжет Алма Софиа Эсперанза Жосé Пура Cандела исмли қизча ҳақида.

Яратилиш тарихи ва чоп этилиши

Жуана Мартинез-Неал йигирма ёшларида АҚШга кўчиб ўтган[1]. Муҳожир сифатида у ўзини англаш масалалари билан курашган, аммо охир-оқибат: „маданиятим менинг шахсийлигимнинг бир қисми эди ва мен уни фарзандларимга ҳам етказишни истадим“, деган қарорга келган[1]. Шу истакнинг бир қисми сифатида у болалар учун китоблар ёзишни ва уларга сурат чизишни бошлаган[1]. Алма қаҳрамонини у ўзининг ўсиб-улғайиши ва қариндошлари ҳикояларидан илҳомланиб яратган[2]. Унинг агенти Стефаниэ Вон Борстел китобни, намуна иллюстрациялари билан бирга, бир нечта нашриётларга тақдим этди ва еттита нашриёт уни сотиб олиш учун ауксионда қатнашди. Охир-оқибат китобни нашр этувчи сифатида Cандлеwиcк Пресс танланди[1].

Китоб инглиз ва испан тилларида бир вақтнинг ўзида, 2018-йил 10-апрелда нашр этилди[3]. Бу икки тилда бир вақтда нашр этилиши Мартинез-Неал учун муҳим эди ва китоб ауксион жараёнининг бир қисми бўлган[1].

Сюжет

Китоб бошида Алма Софиа Эсперанза Жосé Пура Cандела ўзининг исмини жуда узун деб ҳисоблайди. Унинг шикоятини эшитган отаси унга исмлари тарихи ҳақида гапириб беришни таклиф қилади. Ҳар бир исмга тўхталиб, отаси у кимнинг номидан қўйилганини тушунтиради ва Алма ўша қариндошлари билан ўзини боғлаш имконини топади. Бешта исм ҳақида эшитгач, Алма биринчи исми ҳақида сўрайди. Отаси эса унга: ҳеч қандай бошқа Алма йўқ, фақат сен бор, деб жавоб беради. Китоб охирида Алма ўз исми унга мос келишини ва унинг ҳам „айтадиган ҳикояси борлигини“ ҳис қилади[4].

Ёзилиши ва иллюстрациялар

Китобнинг суратлари графит ва рангли қаламлар ёрдамида чизилган[5]. Тҳе Ҳорн Боок Магазине шарҳловчиси Меган Доwд Ламбертнинг сўзларига кўра, улар „юмшоқ текстура“ яратган[6]. Мартинез-Неалнинг мақсади эса „эски оилавий фотоалбом муҳитини“ ҳосил қилиш бўлган[2]. Ҳорн Боок шарҳловчиси Эмилй Прабҳакер ёзганидек, бу „китоб давомида Алманинг фаолиятини кучайтиради. Биз уни ҳуснихати орқали ёзувчи сифатида, графит чизмалари орқали эса рассом сифатида кўрамиз.[5]“ Муаллиф кўк ва пушти ранглардан фойдаланиб, ҳозирги замон ва ўтмишда содир бўлаётган воқеаларни ажратиб кўрсатишни мақсад қилган[2]. Алма эса оқсариқ фон рангига мос равишда тасвирланган[3][5].

Ҳикояда оила муҳим рол ўйнайди[5][6]. Ҳар бир оила аъзосининг исми турлича ёзилган бўлиб, бу Мартинез-Неалнинг типографияга қизиқиши ва ёзув орқали характерни ифодалашга бўлган истагини кўрсатади[2][5]. У иллюстрациялар орқали Алманинг Перу илдизларига ҳам ишоралар берган. Отасининг ҳикоялари орқали Алма ўзини исми берилган қариндошлари билан боғлайди[6][7]. Бу жараёнда у отаси ҳикоя қилаётган аждодлари билан тасаввурида кўз уриштиради[6]. Аммо якуний жумла Алма ҳикоясининг ўзига хос бўлишини ҳам билдиради: отаси унга „Сен ўзингнинг ҳикоянгни яратасан“, дейди. Шу савол муаллиф эслатмасида ҳам акс эттирилган[6][8][9].

Китобхонлар томонидан қабул қилиниши ва мукофотлари

Китоб умуман олганда илиқ кутиб олинди. У Публишерс Wеэклйдан юлдузли шарҳ олди, унда китоб „ҳақиқий ғолиб“ деб аталди[7], ва Счоол Либрарй Жоурналда шарҳловчи Дарйл Грабарек китобни „барча болалар билан ўртоқлашишга арзийдиган, суратлари чиройли чизилган самимий ҳикоя“ деб таърифлади[8]. Бооклист нашрида ижобий шарҳ ёзган Жулиа Смитҳ эса иллюстрацияларни алоҳида мақтади: „Мартинез-Неал ўзининг меҳрли ҳикоясини оқсариқ фон устида жойлашган графит ва рангли қалам иллюстрациялари орқали жонлантиради.“ Китоб 2019-йилда иллюстрациялари учун Cалдеcотт Ҳонор мукофотига сазовор бўлди. Қўмита ўз изоҳида шундай деб ёзди: „Мартинез-Неал графит ва рангли қалам ёрдамида юмшоқ палитрани яратиб, ўқувчиларни мулойимлик билан Алманинг бой аждодлари ўтмишига олиб киради.[9]“

Мартинез-Неал мукофот ҳақида гапирар экан, бу ютуқдан перулик сифатида фахрланишини таъкидлади ва Cалдеcотт Медал мукофотини қўлга киритиш – „бу ерга келиш, ишни ривожлантириш, ўз овозимни топиш учун сарфланган барча йилларнинг, ҳаттоки нима қилаётганимни билмасдек ҳис қилган йилларимнинг ҳам тан олиниши“, деб айтди[10][11].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Аутҳор Интервиэw wитҳ Жуана Мартинез-Неал“. CБC Диверситй (2018-йил 1-март). 2019-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-июл.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Грабарек, Дарйл „Wҳат'с ин а Наме? А Cонверсатион Wитҳ Жуана Мартинез-Неал“. Счоол Либрарй Жоурнал. 2019-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 21-июн.
  3. ↑ 3,0 3,1 Алма анд Ҳоw Ше Гот Ҳер Наме бй Жуана Мартинез-Неал (эн). Киркус Ревиэwс. Қаралди: 2019-йил 21-июн (2019-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган). 
  4. ↑ Мартинез-Неал, Жуана. Алма анд ҳоw ше гот ҳер наме, Фирст, Сомервилле, Массачусетц: Cандлеwиcк Пресс, 2018. ИСБН 9780763693558. ОCЛC 995127994. 
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 Прабҳакер, Эмилй „Алма анд Ҳоw Ше Гот Ҳер Наме“. Ҳорн Боок (2018-йил 1-октябр). 2019-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 21-июн.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 Ламберт, Меган Доwд „Ревиэw оф Алма анд Ҳоw Ше Гот Ҳер Наме“. Ҳорн Боок (2018-йил 4-июн). 2019-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 21-июн.
  7. ↑ 7,0 7,1 „Алма анд Ҳоw Ше Гот Ҳер Наме“. www.публишерсwеэклй.cом (2018-йил 29-январ). 2019-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 21-июн.
  8. ↑ 8,0 8,1 Грабарек, Дарйл „Алма анд Ҳоw Ше Гот Ҳер Наме бй Жуана Мартинез-Неал“. Счоол Либрарй Жоурнал (2018-йил 4-май). 2019-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 21-июн.
  9. ↑ 9,0 9,1 Смитҳ, Жулиа. Алма анд Ҳоw Ше Гот Ҳер Наме, 2018-02-01. Қаралди: 2019-йил 21-июн. 
  10. ↑ „Wелcоме то тҳе Cалдеcотт Медал Ҳоме Паге!“ (эн). Ассоcиатион фор Либрарй Сервиcе то Чилдрен (АЛСC). 2019-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-апрел.
  11. ↑ Счу, Жоҳн „Cалдеcотт Ҳонор Артист Оге Мора“. Мр Счу Реадс (2019-йил 1-феврал). 2019-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-июл.