Алмашлаб улаш қурилмаси -суюқлик, газ ёки электр токи йўлини ўзгартиришга имкон берувчи қурилма. Гидравлик, пневматик ёки электр Алмашлаб улаш қурилмаси бўлади. Суюқликлар ва газ Алмашлаб улаш қурилмаси кўп йўлли кран, вентил ва буғ тақсимлагич бўлиши мумкин. Электр занжирларини алмашлаб улашда турлича тузилишдаги алмашлаб улаш қурилмаси ишлатилади. Масалан, рубилник, пакетли виключател. Радиоаппаратура ва алоқа қурилмаларида галетли қурилма, тумблерлар ва бошқа қурилмалар Алмашлаб улаш қурилмаси вазифасини ўтайди. Электр маши-налари ва энергетика қурилмаларини ток билан таъминлаш ва бошқариш занжирларини алмашлаб улаш учун турли виключателлар, контроллёрлар, контакциз электр аппаратлари ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил