Алмаштириш (математикада) — хоссалари ҳар хил бўладиган икки тўплам элементларини бир-бирига мос қўйиш. Масалан, Х тўпламнинг ҳар бир х элементига Й тўпламнинг тўла аниқланган у элемента мос қўйилади. Кўпинча А. деб айни бир тўпламнинг х ва й=ф(х) эле-ментлари орасидаги ўзаро бир қийматли мослик тушунилади. Геометрияда кўпинча нуқтавий Алмаштириш текширилади. Бунда бирор кўп хиллилик (чизиқ, сирт, фазо)нинг ҳар бир нуқтасига унинг бошқа нуқтаси мос қўйилади, бошқача айтганда, нуқтавий Алмаштириш нуқтавий тўпламни ўз-ўзига акс эттиришдан иборат. Геометриядада текислик нуқтасини тўғри чизиқ нуқ-таларига ва, аксинча, тўғри чизиқ нуқталарини текисликка ўтказувчи Алмаштиришлар ҳам текширилади. Масалан, 2-тартибли эгри чизиққа нисбатан қутбий Алмаштириш шундай Алмаштиришдир.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил