Almat
Алмат — Россия Федерациясининг Татаристон Республикасидаги шаҳар (1953-йилдан). Зай дарёси (Кама ирмоғи)нинг чап соҳилида. Миннибаево темир йўл стансиясидан 18 км шимоли-шарқда. Чистопол, Бугулма ва бошқа шаҳарлар билан автомобил йўли орқали боғланган. Аҳолиси 133 минг киши (1992). 1950-йилда нефт кони яқинида шаҳарча сифатида пайдо бўлган. Алмат - Татаристондаги нефт саноатининг муҳим маркази. Нефт ва газ қазиб олинади. Нефт қазиб чиқариш саноати учун машина ва жиҳозлар ишлаб чиқарилади. Газни қайта ишлаш, шина тузатиш, автотрактор тузатиш, темирбетон конструксиялари, ёғочсозлик, ғишт заводлари, драма театри бор. Алмат йирик нефт қувурининг бошланғич пункти.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |