Алмаз Üлви (Алмаз Қасıм қизи Биннəтова, 1960-йил 8-август, Басаркеçəр тумани) – озарбайжонлик адабиёцҳунос, ёзувчи, публицист, Озарбайжон Фанлар Академиясининг Низомий номидаги адабиёт институти бош илмий ходими, филология фанлари доктори, профессор[1]. Озарбайжон Фанлар Академияси Низомий номидаги адабиёт институтининг „Туркий халқлар адабиёти“ бўлимида бош илмий ходим.

Алмаз Üлви
Алмаз Қасıм қıзı Биннəтова
Таваллуди 1960-йил 8-август (1960-08-08) (66 ёш)
Озарбайжон
Фуқаролиги Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Соҳаси навоийшунос
Иш жойлари Низомий Ганжавий номидаги адабиёт институти
Таълими Боку давлат университети

Биографияси

Алмаз Üлви 1960-йил 8-августда Озарбайжонда ўқитувчи оиласида туғилган. 1977-йилда ўрта мактабни тамомлаган. 1978—1984–йилларда Баку Давлат Университетида таҳсил олган. 1986—1988-йилларда Озарбайжон Тиллар Университетини икки йиллик форс тили бўлимини тамомлаган. 1984—1997-йилларда „Əдəбийят вə инcəсəнəт“ газетасида ва 1997-йилдан „Халқ қəзети“нинг „Əдəбийят вə инcəсəнəт“ шўбасида ишлаб келяпти. Алмаз Üлви 1995-йилда „Демократия ва миллий мустақиллик йўлидаги ҳаракатнинг поэзияда акси“ мавзусида номзодлик, 2010-йилда эса „ХХ аср Озарбайжон адабиёцҳунослигида ўзбек классикларининг ўрни“ мавзусида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган.

Алмаз Üлви 1990-йилда Озарбайжон Озодлиги йўлида шаҳид бўлган Озарбайжон Миллий Қаҳрамони Улви Бунёдзоданинг хотирасига „Улви Бунёдзода Хотира Музейи“ни ташкил этган. Шунингдек, у „Атилла“ номли илмий, адабий-бадиий журналнинг таъсисчиси ва бош муҳарриридир. Озарбайжон ва хорижда 500 дан ортиқ мақоласи чоп этилган. Олмос Улвий Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон, Грузия, Россия, Украина, Туркманистон, Австрия ва бошқа мамлакатларда 60-дан ортиқ илмий симпозиум ва конференцияларда ўз маърузалари билан иштирок этган.

Адабий мулоҳазалари

Алмаз Üлви озарбайжон ва ўзбек адабий алоқалари контекстида ўзбек адабиётига доир 150 дан ортиқ мақолалар нашр эттирган. Олиманинг 2009-йилда Тошкентда „Озарбайжон-ўзбек (чиғатой) адабий алоқалари (даврлар, сиймолар, жанрлар, тамойиллар)“ ва „Алишер Навоий Озарбайжон адабиёцҳунослигида“ китобларининг тақдимоти ўтказилган. У таниқли ва истеъдодли шоира Хосият Рустамова шеъриятини таҳлил қилар экан, ўзбек адабиётида ўзининг бетакрор ижоди билан янги бир овоз, янги бир истеъдод кириб келганлигини эътироф этади: „ХХИ аср ўзбек поэзиясига янги, истеъдодли, қалби шеъриятга ошуфта, дард, янги овоз билан бир қиз қадам қўйди“ (озарбайжон тилидан таржима бизники – О.СҲ.). Алмаз Üлви Хосият Рустамова шеъриятини Юнус Эмро, Улви Бунёдзода шеърияти билоан муқояса қилиб ўрганар экан, унинг ўзига хос дарди, фалсафаси борлигини таъкидлайди[2].

Манбалар

Ҳаволалар