Алмерия — Испания жанубидаги шаҳар ва Ўрта денгиз соҳилидаги порт. Андалусия мухтор вилоятида. Алмерия провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 154,3 минг киши (1991). Алмерия орқали темир ва қўрғошин рудалари, олтингугурт, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари четга жўнатилади. Вино саноати ривожланган; мусиқа асбоблари ишлаб чиқарилади, чарм поябзал, селлюлоза-қоғоз, семент саноати корхеналари бор. Меъморий ёдгорликларидан араблар қурган Ал-Қасаба қал’аси (ВИИИ-ХИ асрлар), шунингдек ХВ асрда қурилган собор сақланган[1].

Алмерíа
шаҳар
Almería
Байроқ
Almería
Герб
36°50′0″Н 2°27′0″W / 36.83333°Н 2.45000°W / 36.83333; -2.45000
Мамлакат Испания
Автоном жамоат Андалусия
Провинция Алмерíа
Ҳукумат
 • Алкалд Луис Рогелио Родрíгуэз-Cомендадор Пéрез
Асос солинган 955
Аввалги номлари Урси
Майдон 295 км2 (114 кв ми)
Баландлик НУМ 23 м
Аҳолиси
 (2010)
190 013
Зичлиги 616 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+1, ёзда УТC+2
Почта индекс(лар)и 04001-04009
Almería xaritada
Almería
Алмерíа

Алмерíа Испаниянинг Андалусия минтақасида жойлашган шаҳар. Алмерíа провинсияси таркибига киради. Майдони — 295 км2. Аҳолиси — 190013 киши (2010).

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил