Алоҳа минораси (инглизча: Алоҳа Тоwер) — АҚШнинг Ҳаwаии штатидаги тарихий аҳамиятга эга бинолардан бо’лган ко’ҳна маёқ[1][2]. 1926-йил 11-сентабрда очилиб, о’шанда астрономик нархи 160.000$ бо’лган[3]. Алоҳа минораси Гонолулу бандаргоҳининг 9-ко’рфазида жойлашган. У Гонолулу шаҳрига келадиган кемалар учун ё’л ко’рсатувчи маёқ вазифасини бажарган ва яна шу фаолиятини давом этиб келяпти. Худди Озодлик ҳайкали юз минглаб муҳожирларни ҳар йили Неw Ёркда қарши олганидек, Алоҳа минораси ҳам Гонолулуга юз-минглаб муҳожирларни қарши олди. 10 қаватли 184 фут (56 м.) баландликда 40 футли (12 м.) байроқ устун билан қопланган бо’либ, 40 йилдан бери Алоҳа минораси Гавайидаги энг баланд иншоот ҳисобланади[3]. У Гавайича готик архитектура услубида қурилган.

Алоҳа минораси
инглизча: Алоҳа Тоwер

Алоҳа минораси. 1959-йил
Умумий маълумот
Шаҳар Гонолулу (Ҳаwаии)
Мамлакат АҚСҲ

Тарихи

Марварид бандаргоҳига ҳужум

1941-йил 7-декабр куни Марварид бандаргоҳига ҳужум бошланганида, УСCГC Таней (WҲЕC-37) соҳил қо’риқчиларига Алоҳа минораси атрофида мудофаа ҳолатини эгаллаш ва уни истило қилишдан ҳимоялаш буюрилган. Алоҳа минораси тунда ко’ринмаслиги учун камуфляж рангига бо’ялган.

Қайта юксалиш

1981-йилда Ҳаwаии губернатори ва Ҳаwаии штат тадбиркорлик, иқтисодий юксалиш ва туризм департаменти биргаликда Алоҳа минорасини ривожлантириш бирлашмасига асос солишган. Бу давлат бирлашмасига Гонолулу бандаргоҳида жойлашган давлат тижорат савдо саноатига фойда келтириш учун Алоҳа минораси атрофидаги ерларни о’злаштириш ва шу билан биргаликда Ҳаwаии аҳолисига шаҳар марказидаги қирг’оққа кириш имкониятини кенгайтириш вазифаси юклатилган.

Манбалар

  1. ↑ „Ҳисторй“. Алоҳа Тоwер Маркетплаcе. 2022-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-июн 2020-йил.
  2. ↑ „Тҳе Сторй оф Ҳонолулу'с Ҳисториc Алоҳа Тоwер“. Аир то Ҳаwаии (11-феврал 2016-йил). 2022-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-июн 2020-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 Фостер, Жеанетте. Фроммер'с Ҳонолулу, Wаикики анд Оаҳу. Жоҳн Wилей & Сонс, 3-апрел 2012-йил — 196-бет. ИСБН 978-1-118-07465-7. Қаралди: 29-апрел 2012-йил.