Алоқа ҳодимлари — алоқа-коммуниккация тизимлари ва тармоқлари корхоналарида банд бўлган ходимлар тоифаси. Алоқа ҳодимларига меҳнат қонунчилиги қоидалари умумий асосларда татбиқ этилади. Айни пайтда меҳнатнинг ўзига хос хусусиятлари эътиборга олинган ҳолда махсус қоидалар ҳам назарда тутилиши мумкин. Алоқа ҳодимлари меҳнат шартномалари ва меҳнатни тартибга солишнинг алоҳида хусусиятлари „Алоқа тўғрисида“ги ЎзР қонунида ҳамда унинг асосида чиқарилган қонуности ҳужжатларда назарда тутилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси