Alouddin Mansur
Шайх Алоуддин Мансур (1952—2020[1]; Қирғизистон Республикасининг Ўш вилояти, Қорасув шаҳри[2][3]) — таниқли ўзбек уламоларидан, шайх ва олим. Қуръон маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлаган. Ҳанафийлик мазҳабининг энг йирик манбаларидан „Бадўиус саноиъ фий тартибиш шароиъ“ асарини ўзбекчага таржима қилган. Унинг томонидан Қорасувда ташкил этилган „Қуръони каримни ўрганиш илмий маркази“да эса Қуръон маънолари русчага, туркманчага, қозоқчага ва қирғизчага таржима қилинган. Кўп-йиллар давомида Қорасувдаги Имом ал-Бухорий масжидининг бошчиси бўлиб келган.
| Шайх Алоуддин Мансур | |
| Файл:Алоуддин Мансур.жпг Қорасув имоми | |
| Таваллуд санаси: | 20-январ 1952-йил |
| Таваллуд жойи: | Қорасув шаҳри |
| Вафот санаси: | 13-октябр 2020-йил (68 ёшда) |
| Вафот жойи: | Қорасув (Ўш вилояти) |
| Дини: | Ислом |
Фаолияти
Шайх Алоуддин Мансур 1952-йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган. Замонасининг атоқли олимларидан таҳсил олиб, илмини камолга етказди. Олим Қуръони Карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлади ҳамда унинг таржимаси Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ўтказган танловда энг яхши деб топилди. Китоб 1991-1993-йилларда аввал „Шарқ юлдузи“ журналида, кейин Ғафур Ғулом ва „Чўлпон“ нашриётларида бир миллион нусхада босилди. Шундан кейин у 2000-йилда Қорасув шаҳрида „Қуръони каримни ўрганиш илмий маркази“ ташкил этиб, Қуръони карим маъноларининг рус (Алишер Аҳмад билан ҳамкорликда) ва қирғиз тилларига таржима қилди. Сўнгги-йилларда у Қуръони каримнинг имкони борича кенгроқ тафсирини тайёрлаш устида иш олиб борди. Қирғизистонда шайхнинг кўп жилдли „Қуръони азим тафсири“ чоп этилган. Шайхнинг „Имом Аъзам буюк имомимиз“ номли асари Ўзбекистонда чоп этилган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ ҳттпс://м.кун.уз/неwс/2020/10/13/шайх-алоуддин-мансур-вафот-этди
- ↑ Алоуддин Мансурнинг Қур’онни ўзбекчага қилган таржимаси Зиёуз кутубхонасида (Лотин ёзувида), 2012-05-11да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-06-15
- ↑ Алоуддин Мансурнинг Қур’онни ўзбекчага қилган таржимаси Зиёуз кутубхонасида (Кирилл ёзувида), 2012-05-12да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-06-15
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |