Аловуддин Ҳусайн (форсча: علاء الدین حسین‎‎) 1149-йилдан 1161-йилгача Ғурийлар ҳукмдори бўлган. Ғурийларнинг энг қудратли подшоҳларидан бири бўлиб, айнан унинг ҳукмронлиги даврида Ғурийлар сулоласи юксалиш босқичига кўтарилган.

Аловуддин Ҳусайн
Султон ал-Муаззам
Жаҳонсўз
Салтанат 1149—1161
Ўтмишдоши Баҳоуддин Сам И
Давомчиси Сайфиддин Муҳаммад
Туғилиши тах. 1161
Ғур вилояти
Фарзандлари Аловуддин Оциз
Сайфуддин Муҳаммад
Тўлиқ номи
Аловуддин Ҳусайн Иззуддин Ҳусайн ибн Қутбиддин Ҳасан
Уй Ғурийлар
Отаси Иззуддин Ҳусайн
Дини Ислом (суннийлик)

Ҳаёти

Сайфиддин Сурий 1149-йилдан 1161-йилгача Ғурийлар ҳукмдори бўлган[1]. Аловуддиннинг акаси Сайфиддин Сурий тахтга ўтиргач, Ғурийлар давлатини ўз укалари ўртасида тақсимлади. Жумладан, Фахриддин Масуд Тажан дарёси атрофидаги ерларни олди, Баҳоуддин Сам И Ғур вилоятини, Шиҳабиддин Муҳаммад Харнак Мадинни, Шужауддин Али Жармасни, Аловуддин Ҳусайн Вазиристонни, Қутбиддин Муҳаммад эса Варшад Варшни олди ва у ерда машҳур Фирузкуҳ шаҳрини барпо этди[2]. Бироқ кейинчалик Сайф ўз укаси Қутб билан жанжалга борди. Қутб Ғазнага қочди ва у ерда Ғазнавийлар султони Баҳромшоҳ томонидан заҳарланибб ўлдирилди.

Укаси учун қасос олиш мақсадида Сайф 1148-йилда Ғазнага юриш қилди ва Ғазна жангида ғалаба қозонди. Баҳром эса Куррамга қочди[3]. Баҳром янги қўшин тузиб, яна Ғазнага қайтди. Сайф чекинишга мажбур бўлди. Бироқ Ғазнавийлар қўшини уни қувиб етди ва Санги Сурахда жанг бўлди. Сайф ҳамда Маждуддин Мусавий асир олинди ва Пули Як Тоқда хочга тортиб қатл этилди. Унинг вафотидан сўнг тахтга укаси Баҳоуддин Сам И ўтирди. Бироқ қатл этилган акаларининг қасосини олишга улгурмай, тез орада табиий сабабларга кўра вафот этди. Шундан кейин Сайф ва Баҳоуддиннинг укаси Аловуддин Ҳусайн Ғурийлар тахтига ўтирди.

Ҳукмронлиги

Акаларининг ўлими учун қасос олиш мақсадида Аловуддин 1150-йилда Баҳромга қарши юриш бошлади[4]. Ғазнавийлар ва Ғурийлар қўшинлари Тигинободда тўқнашди ва Хармил Сами Ҳусайн ҳамда Хармил Сами Банжи кўрсатган жасорат туфайли Ғазнавийлар қўшини тор-мор этилди. Баҳром қўшинининг бир қисмини Жуши Аби Гарм иссиқ булоқлари ёнида қайта тўплади. Бироқ яна мағлубиятга учраб, Ғазнага қочди[5]. Кейинчалик шаҳар гарнизони билан бирга қолган кучларини йиғди, аммо яна мағлубиятга учради ва шаҳар Ғурийлар томонидан ёқиб юборилди. Бу мағлубиятдан сўнг Баҳром Ғазнавийларнинг Ҳиндистондаги ҳудудларига қочди. Ғазна 7 кун давомида талон-тарож қилинди, 60 000 киши қатл этилди. Маҳмуд, Масъуд ва Иброҳимдан ташқари барча Ғазнавий ҳукмдорларнинг мақбаралари очилиб, жасадлари ёқиб юборилди. Шунингдек, Буст шаҳри ҳам вайрон қилинди[6]. Ушбу воқеалардан сўнг Аловуддин Ҳусайн Жаҳонсўз („Жаҳонни ёқувчи“) лақабини олди[7][8].

Ғурийлар қудратини сезиларли даражада кенгайтиргач, қабила бошлиғидан империя подшоҳига айланган Аловуддин Ҳусайн ўзига Султон ал-Муаззам унвонини олди. 1152-йилда Салжуқийлар сюзеренитетига қарши мустақиллик эълон қилиб, Балхни эгаллади. Бироқ тез орада Санжардан мағлуб бўлиб, асир олинди. Аҳмад Санжар эса Ғазнавийларга Ғазнани қайта эгаллашда ёрдам берди[8]. Аловуддин Ҳусайн 2 йил давомида асирликда қолди ва оғир товон пули тўлаш эвазига Салжуқийлар томонидан озод этилди.

Шу орада Аловуддин рақиб бўлган Ҳусайн ибн Носириддин Муҳаммад ал-Мадиний Фирузкуҳни эгаллаган эди. Бироқ Аловуддин аждоди мулкини қайтариб олиш учун қайтган пайтда Ҳусайн ўлдирилди. Аловуддин ҳукмронлигининг қолган қисмини ўз салтанати ҳудудларини кенгайтириш билан ўтказди. Гарчистон, Тохаристон ва Бомиённи забт этишга муваффақ бўлди ва кейинчалик бу ҳудудларни ўз укалари ўртасида тақсимлади. Аловуддин 1161-йилда вафот этди ва ўрнига ўғли Сайфиддин Муҳаммад тахтга ўтирди.

Манбалар

  1. ↑ „ʿАлāʾ-уд-Дīн Ḥусайн | Афгҳани рулер | Британниcа“.
  2. ↑ Ҳисторй оф Cивилизатионс оф Cентрал Асиа, C. Э. Босwортҳ, М. С. Асимов, пп. 185-186.
  3. ↑ Босwортҳ 1977, сс. 113–114
  4. ↑ Баҳрам Шаҳ, П. Ҳардй, Тҳе Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Вол. И, 940.
  5. ↑ Босwортҳ 1977, сс. 115–116
  6. ↑ Ҳисторй оф Cивилизатионс оф Cентрал Асиа, C. Э. Босwортҳ, М. С. Асимов, п. 186.
  7. ↑ Босwортҳ 1977, сс. 116–117
  8. ↑ 8,0 8,1 Энcйcлопедиа Ираниcа, Гҳазнавидс, Эдмунд Босwортҳ, Онлине Эдитион 2007, ({{усурпед|1=[[1] ЛИНК]}})

Адабиётлар

Ўтмишдоши:
Баҳоуддин Сам И
Ғурийлар сулоласи малиги
1149—1161
Вориси:
Сайфиддин Муҳаммад